06:02 / 08.04.2018
3 922

Технологиялар ва смартфонларга қарамликдан қутулишга доир тавсиялар

Технологиялар ва смартфонларга қарамликдан қутулишга доир тавсиялар
Биз технологиялар ва смартфонларга қарамлик даврида яшаяпмиз. Сўнгги вақтларда қаерга бормайлик, қўлимизда телефон... Ижтимоий тармоқлар ва электрон почтани кўздан кечириб чиқмасак, кўнглимиз жойига тушмайди... Ҳар куни интернет янгиликларига кўз югуртирамиз...

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, электрон қурилмалардан ҳаддан ташқари фаол фойдаланиш инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, шунингдек муносабатлар ёмонлашувига олиб келар экан. Қандай қилиб технологияларнинг салбий таъсирини камайтириб, афзалликларидан фойдаланиш мумкин? HarvardBusinessReview тадқиқотлар натижасига асосланган бир неча стратегияси билан бўлишди ва ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда унга риоя этишни тавсия қилди.

Муаллиф ҳақида: Ларри Розен – Калифорния штати университетининг психология фанлари профессори, и The Distracted Mind китоблари муаллифи.

"Нусха кўчириш" ва "барчага жавоб бериш" функциясидан оқилона фойдаланинг. Гуруҳларнинг электрон хатлари ва хабарлари жамоавий ҳамкорлик учун фойдали, бироқ улар янада кўп чалғитади. Гуруҳ ёзишмалари режимида, яъни аксарият хабарларни бир-икки ҳамкасбларга йўллаш мумкинлигида биз "барчага жавоб бериш"ни босамиз. Натижада хабарлар занжири тобора оғирлашиб, шундоқ ҳам тўлиб кетган "Кирувчи хатлар" папкаларига ортиқча маълумот юклайди. Шу боис гуруҳдаги ёзишмага киришишдан аввал айнан кимга хабар йўллашни яхшилаб ўйлаб кўришни тавсия қиламан: гуруҳга фақат жамоанинг фаол аъзоларини қўшиш керак. Шу билан бирга, изоҳлар ҳақиқатда жамоанинг барча аъзоларига тегишли бўлмаса, "барчага жавоб бериш" функциясини четлаб ўтишни тавсия қиламан. Умуман олганда, қанча кўп электрон хабар йўлласангиз, шунча кўп қабул қиласиз.

Хабарга жавоб бериш учун муайян вақт ажратинг. Яқин-яқингача одамлар эрталабки 9:00 дан 17:00 гача ишлашарди. Бугунга келиб эса офисдаги оддий иш куни 21:00 гача ёки умуман тунгача чўзилиши мумкин, эрталаб эса яна ишга...

Электрон мактуб ёки смс йўллаётган ҳамкасбингиз сутканинг қайси вақти бўлишидан қатъи назар, тезкор жавобга умид қилади. Volkswagen ва Deutsche Telekom каби трансмиллий компаниялар тажрибасига асосланиб, «7:00 дан 19:00 гача» қоидасига амал қилишни таклиф қиламан: хабарларни истаган вақтда йўллаш мумкин, бироқ ҳеч ким уларга эрталабки соат 7:00 дан 19:00 нача жавоб беришга мажбур эмас. Францияда штатида 50 дан ортиқ ходими бўлган компаниялар энди шундай қоидага риоя қилишга мажбур: 2017 йилнинг январида мамлакат "ўчириш ҳуқуқи тўғрисида"ги қонунни қабул қилди, у компанияларни ходимларнинг ишламайдиган ва электрон хатларга жавоб бермайдиган соатларни белгилашга мажбур қилади.

Вақти-вақти билан дам олинг.
Инсон мияси тинмай ишлашга мойил эмас. Биз танаффус қилб турсаккина яхшироқ ишлаймиз. 12 мингдан зиёд ишчи қатнашган тадқиқотнинг кўрсатишича, ҳар ярим соатда ишдан дам олган кишиларда диққатни жамлаш кўрсаткичи ҳафтасига бир мартагина дам олувчи кишиларга нисбатан 30 фоизга яхшироқ бўлган, ижодий фикрлаш салоҳияти эса 50 фоизга яхши бўлган, саломатлик даражасига кўра 46 фоиз юқори натижа қайд этилган. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, телефонга тикилиб ўтириш ёки интернетдан фойдаланишни танаффус деб бўлмайди. Қайта тикланиш учун танаффус - бу жисмоний машқлар, суҳбатлар ёки шунчаки фикр юритиш. Дам олиш - тоза ҳавода сайр қилиш, ким биландир суҳбатлашиш (ишдан ташқари мавзуларда) ва ҳоказо. Узоқ танаффуслар кўпроқ фойда берса-да, ҳеч бўлмаганда 10 дақиқалик танаффус қилиш яхши натижа беради.

Яқинларингизга вақт ажратинг. Технологияларнинг яқинларингиз билан муносабатларингизга аралашишига йўл қўйманг. Шундай бўлса-да, кўз олдингизда турган телефондан смс ва янгиликлар келиб турса, унга эътибор қилмаслик қийин. Маслаҳатим: дўстларингиз ва оила аъзоларингиз билан мулоқот қадрини ошириш учун ўзингизга ўзингиз муайян жойларда қурилмалардан фойдаланишни тақиқланг.

Ётоқхонада қурилмалардан фойдаланманг. Қоронғу тушганида мия ухлашга ёрдам берувчи мелатонин моддасини ишлаб чиқара бошлайди. Бироқ Миллий уйқу фонди ва Майо клиникаси маълумотларига кўра, смартфонлар, планшетлар ва ноутбуклардан тараладиган кўк рангли нур бу жараённи секинлаштирар экан. Шунингдек у мия ўчишига йўл қўймайдиган кортизол ишлаб чиқаришга туртки беради. Натижада борган сари камроқ ухлаб, уйқуга тўймай юрасиз. Уйқу вақтида амалга ошувчи синаптик янгиланиш жараёни узилади, ақл салоҳиятингиз камаяди. Буни осонликча четлаб ўтиш мумкин - шунчаки ётоқхонада электрон қурилмалардан фойдаланманг.

Сўнгги 10 йилда технологиялар бизнинг ҳаётимизга кучли таъсир кўрсатди. Улар ёрдамида мулоқот қилиб, маълумот олсак-да, тадқиқотлар натижасида технологиялар мия фаолиятига таъсир кўрсатиши ва психик саломатлигимизга зиён етказишини тушуниб етдик.

Юқоридаги тавсияларга мувофиқ яшашга ҳаракат қилиб кўринг. Улар сизларга ҳам, жамоангиз аъзоларига ҳам технологияларнинг салбий таъсири остида қолмасликка ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Технологиялар ва смартфонларга қарамликдан қутулишга доир тавсиялар