date

"Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантирди (видео)

"Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантирди (видео)

Испания Ла Лигасининг 2-турида Ханс-Дитер Флик мураббийлигидаги "Барселона" "Леванте" билан тўқнаш келиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида Иван Ромеро Гарсия дарвозасини ишғол қилди. 45+7-дақиқада эса тўп Бальденинг қўлига тегди ва пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасидан Моралес орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Педри узоқдан кучли зарба бериб, чиройли гол муаллифига айланди. 3 дақиқа ўтиб эса Ферран Торрес бурчак зарбасидан келган тўпни оёғи билан зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Шунингдек, 90+1-дақиқада Унаи Элгезабал ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (2:3).

Ла Лига. 2-тур

«Леванте» - «Барселона» 2:3

Голлар: Ромеро (15), Моралес (пен. 45+7) - Педри (49), Ферран (52), Элгезабал (автогол. 90+1).

Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" навбатдаги учрашувини "Райо Вальекано"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантирди (видео)