date

Ерга кучли магнит бўрони яқинлашмоқда

Ерга кучли магнит бўрони яқинлашмоқда

Ер Қуёшдаги тож тешигининг фаол таъсири оқибатида кучли магнит бўрони хавфи остида қолди. Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси хабарига кўра, айни вақтда Қуёш шамоли тезлиги кескин ортиб, рекорд даражаларга чиқмоқда.

“Қуёш шамоли тезлигидаги портловчи ўсиш шуни кўрсатадики, Ер тўғридан-тўғри тож тешигига дуч келди. Энди магнитосфера қандай бардош беришини кузатамиз. Ҳозирча у барқарор — яшил ҳудудда турибди”, — дейилади лабораториянинг Телеграм-каналидаги хабарида.

Магнит бўрон — Ернинг магнит майдони кескин бузилиб, унинг табиий йўналиши издан чиқиш ҳолати бўлиб, у бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин.

Бундай геомагнит тебранишлар об-ҳавога сезгир одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас. Мутахассислар юрак-қон томир касалликларига мойил кишиларга ушбу даврда саломатликни синчковлик билан кузатишни маслаҳат беришмоқда. Зарур ҳолларда юрак фаолиятини барқарорлаштирувчи дорилар, шунингдек, Б витамини, магний ва калий каби қўшимчалар қабул қилиш тавсия этилади.

Шу билан бирга, стресс ва безовталикни камайтириш учун енгил тинчлантирувчи воситалардан фойдаланиш мумкин. Мутахассислар, шунингдек, ортиқча ташвиш қўшадиган гаджетлардан камроқ фойдаланишни маслаҳат беришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ерга кучли магнит бўрони яқинлашмоқда