Россиялик машҳур астролог, юлдузлар сирларини яхши биладиган Василиса Володина август ойи учта бурж вакили учун ажойиб ва ноодатий ўзгаришлар олиб келишини олдиндан айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бу ойда воқеалар шунчалик тез ва кескин ривожланадики, уларга қарши чиқиш ёки улардан қочишнинг маъноси йўқ. Шу сабабли, у барчага ҳаётнинг янги босқичига тайёр туришни, ижобий кайфиятни йўқотмасликни ва келаётган ўзгаришларни дўстона кутиб олишни тавсия қилади.
Астролог фикрича, йилнинг ёз фаслидаги сўнгги ойи аввалги ойлар сингари, айрим буржлар ҳаётида “американча тепаликлар”га ўхшаган кескин ўзгаришлар билан бошланиши мумкин. Бир пайтда у ҳушсизлик ва беқарорлик олиб келиши, кейин эса тўсатдан тинчланиб, илиқ ҳаво бағрида ёқимли хотиржамлик ва руҳий ором тақдим этиши эҳтимолдан холи эмас.
Володина август ойида асосий диққат марказида бўладиган уч бурж номини ҳам очиқлаштирди. Улар – Қўй, Буқа ва Паризод (Дева). Унга кўра, ушбу буржлар эгаларида ғайриоддий ва ижобий воқеалар рўй бериши кутилади. Шу боис улар олдиндан куч ва энергия тўплашга ҳаракат қилишлари зарур.
Қўй (Овен) — янги ҳаётий ҳақиқатлар остонасида
Оташ ва ёқилғи стихиясига мансуб Қўй буржи вакиллари учун август ойи қайта фикрлаш ва ҳаётий қадриятларни қайта кўриб чиқиш даврига айланади. Ушбу бурж эгаларида ўзлари ва олам ҳақидаги эски, бир қарашда мустаҳкамдек туюлган қарашлар йўқолиб, ўрнида мутлақо янги ва илғор ғоялар пайдо бўлади. Ҳар куни янги воқеалар ва тажрибалар уларга ҳаётнинг янги йўналишларини очиб беради.
Астрологнинг таъкидлашича, Қўйлар атрофида уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган ижобий аура пайдо бўлади. Бу бурж вакиллари ички ҳиссиётларида аввал имконсиздек туюлган орзулар ва истиқболларнинг амалга ошиши мумкинлигига ишона бошлайди. Энг катта ўзгаришлар уларнинг қалби ва онгини қамраб олади. Шу билан бирга, улар ўз меҳнат фаолиятини ҳам синчиклаб таҳлил қиладилар, ўзларини илҳомлантирадиган ишларни аниқлаб оладилар ва бу жараёнда ҳиссиётлар уларни адаштирмайди.
Буқа (Телец)— моддий ва шахсий ҳаётда мустаҳкам қадамлар
Ер стихиясига мансуб Буқаларнинг айримлари августда кескин ўзгаришлар чақириқларини ҳис қилади. Улар уй интерьери дизайнини янгилаш, яшаш муҳитини тубдан ўзгартириш ёки ортиқча ва бехосдан сарф-харажат қилиш одатини тўхтатиш истагида бўлишади.
Астрологнинг фикрича, айрим Буқалар ўз маблағларини катта ва мустаҳкам лойиҳага инвестиция қилишга қарор қилишлари мумкин. Гарчи натижа бирданига кўзга ташланмаслиги эҳтимоли бўлса-да, тақдир йўналиши аллақачон ўзгарган бўлади. Ойнинг иккинчи ярмида эса эски лойиҳа билан боғлиқ янги имкониятлар эшиги очилиши мумкин. Шахсий ҳаётда, ҳатто ёлғиз вакиллар ҳам барқарорлик, хотиржамлик ва руҳий қониқиш ҳолатида бўладилар. Бу давр уларга ўзларини юксак баҳолаш ва ҳаётдан рози бўлиш имкониятини тақдим этади.
Паризод (Дева) — тартиб ва янги босқичга тайёргарлик
Прагматик ва аниқ режа тарафдори бўлган Паризодлар августда ўзларини севган ҳолат — тартибга солиш жараёнида топадилар. Улар уйдаги мебел жойлашувини ўзгартиришдан тортиб, кун тартиби ва иш графигини янгилашгача бўлган кенг қамровли ўзгаришларга қўл уришади. Володина бу жараённи ички қайта юкланиш ва янги ҳаётий босқичга тайёргарлик сифатида баҳолайди.
Иш соҳасида эса уларни илғор ютуқлар кутмоқда. Масалан, янги ва ўзига хос муаллифлик ёндашувини таклиф қилиш орқали компанияга ҳам, ўзларига ҳам катта фойда келтиришлари мумкин. Паризодлар ўзларига хос аниқлик, диққат ва меҳнатсеварлик туфайли узоқ кутилган эътироф ва муваффақиятга эришадилар.
Шундай қилиб, август ойи ушбу уч бурж вакиллари учун янги имкониятлар эшигини очади, ҳаётларини янги мазмун ва руҳ билан бойитади. Астролог Володина уларга фурсатни бой бермаслик ва ҳар бир лаҳзани қийматини билиб яшашни тавсия қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!