Жанубий Aвстралия университети олимлари инсон саломатлигига оид янги ва қизиқарли кашфиётга эришишди. Тадқиқот натижаларига кўра, мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилиш инсон организмида стресс даражасини пасайтиради, руҳий барқарорликка ижобий таъсир кўрсатади ҳамда уйқу сифатини яхшилайди. Бу ҳақда "Nutrients" журналида мақола чоп этилди.
Олимлар таъкидлашича, бу таъсир ёнғоқнинг ичак микробиотасига ижобий таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Маълумки, ичак микрофлораси руҳий ҳолат ва кайфият билан бевосита боғлиқ бўлиб, ундаги салбий ўзгаришлар инсоннинг стресс даражасига ҳам таъсир қилади.
Тадқиқот доирасида 80 нафар талаба икки гуруҳга бўлинган ҳолда кузатилди. Биринчи гуруҳга кирувчи кўнгиллилардан ҳар куни муайян миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш сўралган. Иккинчи гуруҳ эса одатий овқатланиш тартибини сақлаб қолишди.
16 ҳафталик кузатув натижалари шуни кўрсатдики, мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилган талабаларда узоқ муддатда руҳий саломатлик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди, уйқу тартиби барқарорлашди ва умумий кайфият ошди.
Шу билан бирга, иккинчи гуруҳдаги талабаларда, айниқса имтиҳонлар олдидан стресс ва руҳий тушкунлик даражаси кескин ортиб кетгани аниқланган. Бу эса ёнғоқнинг организм учун қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёнғоқнинг фойдали хусусиятлари унинг бой таркиби билан боғлиқ. У мия саломатлиги учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислоталари, антиоксидантлар, мелатонин, полифеноллар, фолий кислотаси ва Е витамини манбаи ҳисобланади.
Олимлар бу кашфиёт келгусида соғлом овқатланиш режаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини, айниқса ёшлар ва талабалар учун стрессга қарши самарали табиий восита сифатида қўлланилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар