date

Сиз учун фойдали оздирувчи меню

Сиз учун фойдали оздирувчи меню

Соғлом турмуш тарзи ва озишга бўлган қизиқиш кун сайин ортаяпти. Мутаxассислар тўғри меню танлаш нафақат вазнни назорат қилишга, балки организмни енгил ва тетик сақлашга ёрдам беришини таъкидлайди. “Оздирувчи меню” эса бунга ёрқин мисол.

Нонуштада илиқ лимонли сув, мева ва чиa уруғи тавсия этилади. Бу эрталабдан ҳазм қилишни яхшилайди ва тетиклик бахш этади. Тушликда сабзавотли салат, қайнатилган товуқ гўшти ва шакарсиз қаймоқ (йогурт) тавсия қилинади.

Кечки овқат энг енгил тарзда тузилган: бодринг, қайнатилган тухум ёки творог ва кўкатлар. Кун давомида 2 литр сув ичиш шарт. Муҳим қоида — шакар ва нондан воз кечиш ҳамда соат 19:00 дан кейин фақат сув ичишдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Сиз учун фойдали оздирувчи меню