Замонавий ҳаётнинг тезкорлиги ва ахборот оқими катталар билан бирга болаларга ҳам таъсир қилмоқда. Асабийлик, хавотир, ўзига ишонмаслик — мактаб ёшидаги кўплаб болаларда учрайдиган ҳолатлар. Бу ҳолатни вақтида бартараф этмаслик, кейинчалик уларнинг таълими, дўстлар билан муносабати ва умумий ҳаёт сифатини пасайтиради.
Асабийликни камайтиришда қуйидаги усуллар самарали ҳисобланади:
-
Режали кун тартиби — Болада барқарор кун тартиби хавотирни камайтиради, чунки у қайси пайтда нима бўлишини олдиндан билади.
-
Жисмоний фаоллик — Югуриш, сузиш, рақс каби фаолиятлар стресс гормонларини йўқотишга ёрдам беради.
-
Табиат бағрида вақт ўтказиш — Ҳавоси тоза жойдаги сайр боланинг тинчланишига ёрдам беради.
-
Ижодий фаолият — Расм чизиш, мусиқа чалиш ёки қўшиқ айтиш ҳис-туйғуларни ифодалашга ёрдам беради.
-
Тинчлантирувчи нафас машқлари — 3-4 марта чуқур нафас олиш ва чиқариш асаб тизимини барқарор қилади.
-
Гаджет вақтини чеклаш — Ортиқча экран вақти болада асабийликни ошириши мумкин.
-
Ота-онанинг қўллаб-қуввати — Энг муҳими, бола ўзини тинглайдиган, тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган муҳитда бўлиши керак.