Кўзимни очганимда, уч ҳамтовоқ стол атрофида ўтирганча, бамайлахотир нонушта қилишар, аҳён-аҳёнда мен томон кўз ташлаб қўйишарди.
“Тун бўйи шу кўйи ётибман шекилли. — ўйладим мен лўқиллаб оғриётган бошимни чангаллаб секин ўрнимдан қўзғаларканман. — Майли, ҳозир буларга қандай уришни кўрсатиб қўяман!.. Ҳали менинг совунимга кир ювишмабди бу қизиғарлар…”
— Ў, «хоним» уйғондилар-ку! — бақирди чандиқли маҳбус.
Қолганлари бу гапдан ҳузур қилиб кулишди. Мен бўлсам, ўрнимдан туриб, бир-икки силкиниб ўзимни ўнглаган бўлдим-да, уларнинг тепасида ҳозир бўлдим.
— Вей, ҳезалак, шимингдаги қонни артиб олсанг-чи! — дея бақирди озғин, қиррабурун маҳбус. — Аёл бўлганингдаям ғирт фаросатсиз бўларкансан-да ўзинг!..
Секин эгилиб шимимни кўздан кечирдим. ҳақиқатан, ўнг оёғимда қон излари қолиб қолганди.
— Лекин… ҳушингдан кетганинг жа иш берди-да!.. — ҳиринглади паст бўйлиси. — Уччаламизни навбати билан кайф қилдирдинг!.. Ана энди… Ўзингга кеп қолган бўлсанг, бир ҳожатхонани тозалаб юбор-чи, жонидан!..
— Тўхта, Жора, олдин акасининг оёғини уқалаб қўйсин! — луқма ташлади қиррабурун.
— Э, бу нима деганларинг? — орага қўшилди учинчи маҳбус. — Яна бир мартадан маза қилайлик!.. Бадан қизиб кетяпти, ахир!..
— Сен ифлослар кимни ҳақорат қиляпсан! — мен биринчи бўлиб паст бўйлига бўйни аралаш мушт туширдим.
У ўрнидан туришга-да улгурмай, худди йўтал тутган қўй каби ўтирган жойида силкина бошлади.
Иккинчи зарбани чандиқли маҳбусга йўлладим. Кутилмаган оёқ зарбамдан чандиқли орқага ағанади. Қиррабурунга эса икки марта тирсаклашим кифоя қилди. Оғзи-бурни қонга бўялган маҳбус ғужанак бўлиб олганча полда типирчилай бошлади.
Мен бу зарбаларни шу қадар тез йўлладимки, маҳбуслар бақир-чақир қилишга фурсат топа олмай қолишди.
Уччаласига яна бир-икки тепкидан «ҳадя» қилиб «ўчир»гач, ўзим назоратчини камерага чорладим.
* * *
— Ўҳ-ҳў, зўрсан-ку! — кириб келган назоратчи полда думалаб ётган уч маҳбусга кўзи тушгач, бош чайқай-чайқай, ортга тисланди. — Сен шу ерда қимирламай ўтир! Мен ҳозир майорни чақираман!
Пайқадимки, у навбатчилик қисми бошлиғи Василий Ивановични назарда тутди.
“Яна карцерга тушарканман-да! — кўнглимдан кечирдим мен. — Қандай кунларга қолдим ўзи? Наҳотки, бир умр азобда яшасам? Қачон одамларга ўхшаб мен ҳам озодликда юраман? Қачон бемалол оёғимни узатиб ўз уйимда ухлайман?..”
Адашмагандим. Кўз очиб юмгунча камерага назоратчини эргаштириб майор кириб келди. У афтини бужмайтирганча бир беҳуш ётган маҳбусларга, бир менга назар ташлаб олди. Шу аснода назоратчи майорнинг қулоғига нимадир дея пичирлади.
Икковлашиб овозсиз кулиб олишгач, майор мен томон юзланди.
— Хўш, ёқдими сенга бу камера? — сўради у жиддий тортиб.
— Камеранинг яхши, ёмони бўлмайди. — жавоб қилдим хотиржамлик билан.
— Шунақами?.. Яхши. Сени эски жойингга олиб киришади. Қани, кўрамиз ўшанда!
Майор ортига ўгирилиб, назоратчига буюрди:
— Олиб кет буни! Манавиларни карцерга қамаб қўй, тезроқ ўзига келади!.
* * *
Мен майорнинг бу гапидан сўнг анча енгил тортгандек эдим. Ҳарқалай, Матвей, Арсен ва Тимофейларнинг камераси тинч. Қолаверса, улар бошимдан ўтган ишлардан хабар топишгандир. Барибир ҳурматимни жойига қўймасдан иложи йўқ.
Назоратчи камерани очди. Мен бошимни мағрур кўтариб ичкарига кирдим.
Негадир камерада қария кўринмас, Арсен ва Матвейлар қарта ўйнаш билан банд, Тимофей каравотда ётганча уларнинг ўйинини кузатарди.
Мени кўргач, биринчи бўлиб Арсен ўрнидан турди.
— Сен?.. — менга яқин келди-да, икки қўлини белига тираб сўради у. — Нега сени бу ерга олиб киришди?
— Арсен! — дея кўришиш ниятида қўл чўздим. — Салом!
Афсуски, қўлим ҳавода муаллақ қолиб Арсен ортга сурилди.
— Қўлингни тушириб ол! — деди у дўқ аралаш. — Кимлигингни биласанми ўзи?
— Бу нима деганинг? — ҳайрон бўлиб қолганларга бир-бир қараб олдим мен. — Кимлигимни яхши билардинг-ку! Ё унутдингми?
— Йўқ, сен илгариги Мурод эмассан энди! — кутилмаганда даст ўрнидан туриб бизга яқинлашди Тимофей. — Эркакларни шарманда қилган бир хунасасан!
— Нима?.. — бу гапни эшитиб юзимдан қон қочди. Тимофейни уришга чоғландим. Лекин Арсен билагимдан тутиб тўхтатди.
— Сен кўпам чиранаверма! — деди у ҳийла овозини пасайтириб. — Сендақаларнинг кўпини кўрганмиз. Истасак, шу кеча ўлигингни олиб кетишади. Ундан кўра, хунасалигингни бўйнингга ол-да, айтганимизни қил!..
— Шунақами? Ҳозир… Кўрсатиб қўяман!..
Мен Арсеннинг қорнига муштладим. Кетидан Тимофейга ташланиб, уни полга маҳкам босиб олдим ва бўға бошладим…
Яна омад мендан юз ўгирди. Орқадан Арсен тепамизга келиб, мени қандайдир хода билан белим аралаш тўхтовсиз савалай бошлади.
Хода бошимга ҳам бир неча марта текканди. Ҳаммаёғим қонга беланди. Билагимдан куч кетиб, бўшашганча чўзилиб қолдим. Арсен эса ҳамон калтаклашда давом этар, ҳеч ким уни тўхтатишга тутинмасди…
* * *
— Хўш, тирикмисан? — орадан қанча вақт ўтганини билмайман. Кўзимни очганимда тепамда Арсен турарди.
— Сенга нима? — дедим алам билан унинг кўзларига боқиб. — Қоч рўпарамдан, ифлос!
— Ие, Арсен, нима деяпти бу? — шу чоққача аралашмаган Матвей ўтирган еридан сакраб турди-да, арманининг қаршисида ҳозир бўлди. — Вей, ифлос деб ҳақорат қилсаям индамай қараб турибсанми? Рухсат бер, бунинг абжағини чиқарай!
— Йўқ, ўлдириб қўясан. — деди Арсен лаб тишлаб. — Ҳозир ўрнидан туриб камерани тозалайди. Ундан кейин ҳожатхонани совунлаб ювади.
— Овора бўласан. — мен базўр ўрнимдан қўзғалиб ўтириб олдим. — Сенларга малайлик қиладиган аҳмоқ ҳали туғилмаган.
— Тур, итдан тарқаган! — Матвей оёғим аралаш тепмоққа шайланди. Кўтарилган оёғини ушлаб қолдим. У чалқанча полга қулади.
Ана энди жим ўтиришга фурсат йўқ эди. Тишимни тишимга босиб ўрнимдан турдим-да, қўлимга стол устидаги темир косани олдим.
— Қани, энди битта-биттадан келавер!..
Бу гал ростакамига муштлашув бошланди. Фақат Тимофей аралашмас, каравотга ястаниб олганча мен калтаклаётган икки маҳбусни кузатарди.
— Нима шовқин? Нима бўлди?..
Тўсатдан камера эшиги шарақлаб очилиб, майор, кетидан икки соқчи кириб келишди.
Бу лаҳзада Арсен бир бурчакда ёрилган бошини чангаллаганча ўзича нималардир деб ғўлдирар, Матвей қорни аралаш келиб тушган тўхтовсиз зарбалар туфайлими, зўрға-зўрға нафас оларди.
Уччаламиз ҳам соқчиларнинг чарм таёқлари ёмғири остида қолдик. ҳаш-паш дегунча улар мени деворга тираб, қўлларимни кишанлашди.
— Буни стаканга ташла! — буюрди майор совуққонлик билан. — Жонга тегиб кетди ярамас! Беш соатдан кам ўтирмасин!
— Хўп бўлади, ўртоқ майор! — соқчилар қаддиларини ғоз тутганча майорга жавоб бериб, мени ташқарига судраклашди.
* * *
Бу буйруқ нақ юрак-юрагимни тешиб ўтгудек бўлди. Эндигина йўталим пасанда бўла бошлаган бир пайтда қайтадан «стакан» балоси бошимга ёғилмоқда. Эртага ҳолим не кечади? Тағин ўпкамнинг шамоллаши қайталанади. Дўзах азобини торта бошлайман.
“Худойим, — хаёлан илтижо қилиб борардим мен. — Неки азобинг бўлса, ҳаммасига розиман! Фақат мени шу балога гирифтор этмагин!..”
Тиббий муолажалар хонаси эшигига етиб қолаёзгандик. Буёғи «стакан»гача деярли бир қадам. Ҳов анави бурчакдаги темир эшикни очса, бас…
Шу тобда тиббий муолажалар хонаси эшиги очилиб… Мен учун жуда қадрдон, суюкли инсон… Елена чиқиб келди…
Ҳа, у мени кўрди… ва бирдан тўхтаб, яқин келишимизни кута бошлади.
Кўз кўзга тушди. Юрагим қинидан чиққудек типирчилар, тилим ҳатто салом беришга айланмасди.
— Мурод?.. — хайриятки, Еленанинг ўзи биринчи бўлиб сўз қотди. — Тузукмисиз?.. Қ-қаерга олиб кетишяпти сизни?..
— Кечирасиз, тўхташга ҳаққимиз йўқ! — деди соқчилардан бири Еленанинг сўзини бўлиб. — Буни зудлик билан «стакан»га ташлашимиз керак!
— Нима? Қанақа стакан? Ақлинг жойидами?.. Маҳбус муолажа олиши керак!.. Аҳволини қара!..
— Василий Ивановичнинг буйруғи! — жавоб қилди соқчи. — Буйруқни адо этишимиз шарт!
— Бекорларни айтибсан! — деди Елена мени қўлтиғимдан олиб. — Қани, кишанни еч!
— Ҳаққим йўқ!
— Еч дедим сенга! Ўзим жавоб бераман!
— Майли! — соқчи истар-истамас кишанни ечиб ортга сурилди. — Агар бирор гап бўлса…
— Буёғи билан ишинг бўлмасин! Бор постингга!
— Хўп бўлади!
Ҳайратдан ёқа ушлаёзгандим. Еленамнинг турмадаги обрўси шу қадар баландми?.. Қандай бахт!..
— Юринг, тез каравотга ётинг! — дея мени муолажалар хонаси томон бошлади у. — Булар нақ ҳайвоннинг ўзи. Яхшиям чиқиб қолдим. Бўлмаса, ўлдириб юборишдан ҳам тойишмайди сурбетлар!..
* * *
Очиғи, Еленага итоат этиб, юрагимни баттар қўрқув қамраб олганди.
Ҳали замон майорнинг бу хонага бостириб киришидан, мени судраклагани етмай, Еленани ҳам турма бошлиғига чақишидан чўчирдим.
Шу кўйи икки-уч соатча ётдим. Лекин ҳеч кимдан дарак бўлмади. Елена хотиржамлик билан шприцларни қайнатар, гоҳи-гоҳида мен томон кўз ташлаб жилмайиб қўярди.
Жилмайиши ўзига шунчалар ярашиб тушардики, охири шунчаки қараб ётишга бардошим етмади.
— Сизга бир гап айтсам майлими? — сўрадим эҳтиёткорлик билан.
— Сўрайверинг! — деди Елена дориларни саралашда давом этаркан. — Нега жим бўлиб қолдингиз?
— Елена… Мен сизни яхши кўраман!
— Нима?..
Елена шундай деганча ўрнидан туриб кетди.
— Ахир… ҳаммасини биласиз-ку! Яхши кўришимни биласиз-ку!..
У қаршимга келиб каравотнинг бир четига ўтирди-да, билагимдан тутди.
— Қўйинг, ҳозир бу гапларнинг мавриди эмас. — деди жиддий оҳангда. — Шундоқ ҳам мени деб анча жабр тортдингиз.
— Сиз учун тоғни толқон қилишгаям тайёрман!.. Бу азоблар нима бўпти?..
— Мурод, сиз қочишингиз керак!
— Қочиш?.. Қ-қаерга?.. Нимага?..
— Ишонинг, сизга ёрдам бермоқчиман! Акс ҳолда сизни бу ердагилар ўлдириб юборишади. Тушунсангиз-чи, мен ҳаммасини эшитдим. Бошингиздан нима ишлар ўтганидан аллақачон хабар топганман. Шунинг учун ҳам эримнинг маросимлари ўтишини кутиб ўтирмай, ишга чиқиб кетдим…
— Қ-қандай қилиб қочаман?.. Эрта-индин суд бўлиши керак-ку!
— Буёғини менга қўйиб беринг. — деди Елена овозини пасайтириб. — Ҳаммасини ўзим ташкил қилиб бераман.
— Сиз-чи?.. Кейин сизни кўролмайманми?..
— Ундай деманг. Мени бошингизга урасизми? Ҳали ёшсиз, ўзингизга мос қизни албатта учратасиз.
— Менга бошқасининг кераги йўқ.
— Бўпти, бу ҳақда кейин гаплашамиз. Ҳозир ўзингизни руҳан тайёрланг. Қўрқманг, ҳаммаси яхши бўлади!
— Башарти қўлга тушиб қолсам-чи?
— Худо хоҳласа, қўлга тушмайсиз. Мен айтгандек иш тутсангиз, қутулиб кетасиз. Қани, энди ётиб ухланг!.. Ярим тунда уйғотаман.
(давоми бор)
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади