
2025 йилда аёллар ва эркаклар гардеробида табиийлик ва жасорат уйғунлашади. Мода мутахассисларига кўра, кийим ранглари орқали индивидуалликни ифода этиш – йилнинг асосий трендига айланади.
АЁЛЛАР УЧУН – СОКИНЛИК ВА ЖИЛО
Аёллар учун бу йил пастель оҳанглар етакчи ўринни эгаллайди:
- Оч кўк (осмон ранг);
- Писта-яшил;
- Қум (бежева) ранг;
- Лаванда (ёруғ сирени).
Бу ранглар нафислик, ички осойишталик ва модерн услубни бирлаштиради.



Шу билан бирга, образга характер бағишловчи йорқин ранглар ҳам долзарб:
- Электр кўк;
- Ёрқин сариқ;
- Тўқ қизил.
Улар кундаликдан тортиб кечки образларгача самарали қўлланилиши мумкин.
ЭРКАКЛАР УЧУН – ЖИДДИЙЛИК ВА УСТУВОР УСЛУБ
Эркаклар модасида ранглар чуқур ва бардавом тусларда намоён бўлади:
- Графит кулранг;
- Нефт-яшил (қорасабз);
- Тўқ қизил;
- Тўқ кўк (денгиз оҳанги);
- Оч жигарранг (қумтусли).
Бу ранглар костюм, пальто, шим ва тўпиларда (бош кийим) замонавий классика ва мувозанатни таъминлайди.



МОДА МАСЛАҲАТЛАРИ:
- Ранг танлашда тери ранги ва шахсий услубни инобатга олинг.
- Пастель ва тўқ рангларни уйғунлаштириш образга жаранг беради.
- Аксессуарлар билан рангни мувозанатлаш трендда.
2025 йил – бу фақат мода эмас, балки ички оламни ранглар орқали намоён этиш йили! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар