Очиқ китоб
Сиз ақллисиз. Инсонларнинг ҳам қандайлигини била оласиз. Одамлар ўзлари етарлича қатъиятли бўлмаганликлари туфайли доимо сизнинг фикрингизни сўрашади. Қачонки ҳаётда тўсиқларга дуч келсангиз, уларни кўра биласиз, енгиб ўтасиз ва ўз йўлингизда давом эта оладиган инсонсиз.
Атиргуллар
Демак, сиз барча нарсадан гўзалликни топа оласиз ва кўра оласиз. Сиз сокин қалб эгасисиз, тасодифий ва кераксиз суҳбатлардан, можаролардан йироқ юрасиз. Меҳрибонсиз ва кўпинча атрофдагиларни бахтли қилиш учун қўлингиздан келганини қиласиз.
Ҳаво шарлари
Сиз фаол ва эрксевар инсонсиз. Сиз ўзингиз тўғри деб билган ишни қиласиз ва сизни бошқа йўлни танлашга мажбур қилиб бўлмайди. Ҳаёт чидаб бўлмас даражада қийин бўлиб кетса ҳам, барчаси яхши бўлишига ишонасиз. Энг оғир дамларда ҳам умидингизни йўқотмайсиз.
Юрак
Сиз камдан-кам ҳолларда хафа бўладиган меҳрибон инсонсиз. Барчага ҳамиша яхшилик тилайсиз ва ажойиб шифобахш хусусиятга эгасиз. Инсонларни ўз қайғуришингиз ва муҳаббатингиз билан оёққа турғизасиз. Кечиримлилик кучига ишонасиз.
Шер
Сиз жасур ва мардликка тўла инсонсиз. Доимо ўзингизга ишонасиз ва ҳеч қачон ўзингиздан шубҳаланмайсиз. Кучли ва кучсиз томонларингизни яхши биласиз, ўзингизни борингизча қабул қиласиз.
Смайлик
Ҳазил-мутойибани яхши кўрасиз. Ҳар қандай инсонни кулишга мажбур қила оладиган инсонсиз. Ўзингизнинг асл «мен»ингизни ҳазил ва кесатиқлар билан ниқоблайсиз. Бошқалар томонидан танқид остида қолиш қўрқувидан ҳалос бўлинг, яна очиқроқ бўлинг.
Бўйинбоғ
Ўзингизни назорат қилиш сизда яхши ривожланган. Сўзингиз устида турасиз ва фақатгина бажара олишингизга ишончингиз комил бўлгандагина ваъда берасиз. Сиз меҳнаткашсиз ва ҳар қандай ишга ўзингизни 100% бағишлайсиз. Шароит ва муаммолар сизни қўрқита олмайди.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”