Пул тежаш сирлари: харид учун энг яхши вақтлар

1 дақиқа ўқиш1K
Пул тежаш сирлари: харид учун энг яхши вақтлар

Турли товарларни харид қилишда вақтни тўғри танлаш орқали сезиларли даражада пул тежаш мумкин. Кўп маҳсулотлар йилнинг маълум ойларида арзонлашади, чунки бу даврда талаб пасаяди ёки янги моделлар бозорга чиқади. Шунинг учун харидни режа асосида қилиш иқтисодий жиҳатдан фойдали ҳисобланади.

Масалан, смартфонлар, жумладан iPhone одатда октябрь ойида арзонлашади, чунки янги моделлар эълон қилинади. Оқилона харид қилишни истаганлар учун олтин июнь ва июль ойларида нисбатан қулай нархларда бўлиши мумкин. Автомобиллар эса йил охирида, айниқса декабрда салонларда чегирмалар билан таклиф этилади.

Бошқа техника маҳсулотларига келсак, кондиционерлар январь ойида, стиралка мартда, телевизор ва автомобиллар декабрда арзонроқ бўлиши кузатилади. Ноутбук сентябрда, наушник ва велосипедлар ноябрь ойида, умуман олганда, йил охири ва янги йил олдидан кўп товарларда чегирмалар бўлади.

Шунингдек, кулир февраль ойида, холодильник октябрь ойида, ақлли соатлар эса апрель ойида арзонроқ харид қилиниши мумкин. Бу маълумотлар харидорларга тўғри вақтни танлаш ва харажатларни оптималлаштиришда ёрдам беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?