23:50 / 01.01.2019
12 767

Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?

Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?
ҲАЙВОН ТЕРИСИ: Тушда қайсидир ҳайвоннинг терисини кўрсангиз, билингки, сизни яқин келажакда муваффақиятлар ва давлат кутиб туради.
ШОВҚИН: Агар тушингизда қандайдир қўрқинчли ва ғалатомуз шовқинни эшитсангиз, бу кўнгилсизликдан дарак беради. Бу шовқиндан уйғониб кетсангиз, билингки, сизни реал ҳаётда фақат яхшиликлар кутади.
ЧОЙ: Тушда чой дамласангиз, йўл қўйган хатоингиз учун жазоланасиз. Пиёла остида қолган шамали чой муҳаббатда ва оилавий ҳаётда муваффақиятсизлик юз беришини англатади. Пиёла ёки чойнакдаги чойни тўкиб юборсангиз ҳам оилангизда қандайдир кўнгилсизлик юз беради. Тушда жуда чой ичгингиз келса-ю, топа олмасангиз, уйингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюради.
СОАТ: Тушда соатингизга қараб қўйсангиз, душманларингиз биттага камаяди. Соатни синдириб қўйсангиз, бахтсизлик ва молиявий йўқотишлар юзага келади. Тушда соат ўғирласангиз, душманингиз кўпайганидан даракдир. Кимгадир соат совға қилсангиз, ким биландир жанжаллашиб қоласиз.
ОТ: Тушда от кўрсангиз, яхшиликка. От минсангиз, мартабага эришасиз. Отдан йиқилсангиз, кимдир кўнглингизни оғритиши мумкин. От олиб қочса, янги муваффақиятлар сизни таъқиб эта бошлайди.
ҚОВУН: Тушда қовун есангиз, янги ташвишлар елкангизга тушади. Узоқдан туриб қовун пайкалини томоша қилсангиз, сизга яқин бир инсоннинг бошига ташвиш тушиши мумкин.
ТАРВУЗ: Тарвуз кўрсангиз, ҳаётингиз янада чароғон бўлиши кутилади. Тарвуз есангиз, эски ташвишлардан халос бўлиб енгил тортасиз.
АКСА УРИШ: Тушда акса урсангиз, қандайдир хабар туфайли кундалик режаларингизни ўзгартиришга мажбур бўласиз. Кимнингдир акса уришига гувоҳ бўлсангиз, реал ҳаётда кимдир жуда жонингизга текканини англаб етасиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?