23:05 / 03.01.2019
6 903

Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?

Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?
МОЙ: Тушда баданингизга мой суртилган бўлса, ўзингизга ёқмаган бир одам билан сафарга чиқасиз. Лекин у одам сизни ранжитмайди.
Агар мой тўла идиш кўрсангиз, пул йўқотишингиз хавфи бор.

ҚЎНҒИЗ: Тушда баданингиз узра қўнғиз ўрмалаб кетаётган бўлса, қашшоқлик ва майда кўнгилсизликларни бошдан кечирасиз. Баданингизда ўрмалаётган қўнғизларни ўлдирсангиз, яхшиликка эришасиз.

ТАШНАЛИК: Тушингизда чанқаганингизни ҳис этсангиз, бажариш жуда оғир бўлган бир ишга қўл урасиз. Ташналикни қондирсангиз, кўплаб орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Қаршингизда чанқаган одамларни кўрсангиз, бадавлат, обрўли одамлар билан танишасиз.

ШАФҚАТСИЗЛИК: Тушда сизга кимдир шафқатсизларча муносабатда бўлса, шахсий ҳаётда кўнгилсизликларга дуч келасиз, хавотирлар сизни қуршаб олиши кутилади. Агар бошқа бир одамга шафқатсизлик қилишса, нафақат у одам, балки сиз ҳам йўқотишларга юз тутасиз.

ҲАСАД: Кимгадир ҳасад қилсангиз, янги танишувларни бошдан кечирасиз. Дўстларингиз сони ортади. Агар сизга кимдир ҳасад қилса, дўстлардан бири гапирган қўполроқ бир гапингизни юрагига яқин олиб сиздан ранжиши мумкин.

МАҲБУС: Тушда маҳбусни кўриш бахтсизлик, касофат ва ёқимсиз хабарларни англатади. Агар ўзингиз маҳбусга айлансангиз, бу хавотирлар, қайсидир иш туфайли сиқилиш, ғам чекиш демакдир. Аёл киши эрини маҳбус кийимида кўрса, унга нисбатан ишончи йўқола боради.

ҚУЛФ: Тушда қулфни очсангиз ё ёпсангиз, кимдир сизга ёмонлик қилиши мумкин. Кимнидир севсангиз, тушда қулфни кўриш яқин орада биргаликда сафарга чиқишингизни англатади. Қулф бузилган бўлса, муҳаббатда кўнгилсизликларга учрайсиз, камситишларга юз тутасиз.

ДОРИ: Тушда дори ичсангиз, шахсий ҳаётингизда майда кўнгилсизликлар юзага келади. Жуда аччиқ, ёқимсиз дори ичсангиз, жиддий хасталикка учрашингиз, ғам ва йўқотишларга юз тутишингиз кутилади.

Манба: "Ҳордиқ"

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушингиз таъбирини билишни истайсизми?