Фото: Меn’s Life
Теледастурларни томоша қилишга муккасидан кетиш когнитив функцияларнинг ёмонлашиши ҳамда кул ранг моддалар ҳажмининг камайишига олиб келади. Буларнинг барчаси деменсиянинг (ақли заифлик) ривожланиш хавфини оширади. Бу каби интеллектуал пассивликни америкалик олимлар стол ва компьютер ўйинлари ёки китоб мутолааси билан алмаштиришни таклиф этмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Америка кардиологлар ҳамжамиятининг онлайн анжуманида телевизор қаршисида жуда кўп ўтириш мияга хавфли эканлиги бир вақтнинг ўзида учта тадқиқот орқали маълум қилинди. Теледастурларни узоқ вақт давомида томоша қилиш когнитив функцияларнинг ёмонлашишига ва миядаги кул ранг модда ҳажмининг камайишига олиб келади.
Когнитив функциялар инсонга ёдда сақлаш, ўйлаш, фикр қилиш, мулоқот қилиш ва муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Қариган сари улар секин-аста ёмонлашиб боради ва ҳозирга келиб инсоннинг ўртача умр кўриш давомийлиги сезиларли даражада ортдан бир пайтда, когнитив бузилишлар дунё аҳолиси учун жиддий муаммога айланмоқда — ҳар йили 7 миллиондан ортиқ кишига деменсия ташхиси қўйилади. Аммо когнитив функцияларга таъсир кўрсатувчи кўплаб омиллар яшаш тарзига боғлиқ ва инсон уни мустақил назорат қила олади.
«Тадқиқотлар мия саломатлигини таъминлайдиган жисмоний машқлар фойдасини намойиш этган, аммо кўп ҳаракат талаб этилмайдиган, масалан, телевизор кўриш каби машғулотларнинг мия тузилмаси ва функциясига таъсири ҳақида маълумот кам. Бунга эътибор қаратиш муҳим, чунки бошқа тадқиқотлар жисмоний фаоллик ва кам ҳаракатчан ҳаёт тарзи инсон соғлиғига турлича таъсир кўрсатиши мумкин», — дейди Алабама университетидан бўлган профессор Келли Пети Габриэль.
Таққослашларга кўра, теледастурларни хуш кўрувчиларнинг когнитив функцияси умуман телевизор кўрмайдиган ёки жуда кам кўрадиганларга қараганда 6,9 фоизга ёмон бўлиб чиққан.
Тадқиқотчилар телевизор томоша қилишни кўпроқ когнитив функцияларни кўпроқ талаб этадиган кўнгилочар машғулотларга алмаштиришни таклиф қилмоқда — масалан, турли стол ва компьютер ўйинларига ёки китоб ўқишга. Бу жиддий интеллектуал ёки жисмоний юкламаларни талаб этмайди, аммо мияни ҳимоялашга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Байден Трампнинг инаугурациясида иштирок этишини тасдиқлади