date

Музли ванналар: соғлом ҳаёт учун янги тренд

Музли ванналар: соғлом ҳаёт учун янги тренд

Авваллари фақат спортчиларга хос бўлган музли ванналар бугунги кунда соғлом турмуш тарзининг машҳур тенденциясига айланди. Улар мушакларни тиклаш билан бирга, жисмоний ва руҳий саломатлик учун ҳам кўплаб фойдалар беради, деб ёзади The Economic Times.

Музли сувга шўнғиш эндорфин ажралишига сабаб бўлиб, кайфиятни табиий равишда кўтаради. Совуқ таъсири асаб тизимини фаоллаштириб, қисқа вақт ичида тетиклик ва энергия бахш этади.

Тадқиқотлар мунтазам музли ванна оқ қон ҳужайралари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришини кўрсатмоқда. Бу эса иммунитетни кучайтириб, мавсумий шамоллаш ва грипп хавфини камайтиради.

Совуқ сув яллиғланишни камайтиради, тешикларни торайтиради ва терининг табиий ёғ балансини сақлашга ёрдам беради. Шу боис тери янгидек кўринади, сочлар эса янада мустаҳкамлигини ва жилосини оширади.

Кун охирида қабул қилинган музли ванна тана ҳароратини тушириб, дам олиш жараёнини тезлаштиради. Бу организмга тинчланиш сигналини бериб, чуқур ва сокин уйқуни таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Музли ванналар: соғлом ҳаёт учун янги тренд