date

Сентябрда омадни қўлга киритадиган учта Бурж белгиси очиқланди

Сентябрда омадни қўлга киритадиган учта Бурж белгиси очиқланди

Россиялик машҳур астролог Василиса Володина 2025 йилнинг сентябрь ойи бутун Бурж тизимининг турли белгилар учун турфа имкониятларга бой, ёрқин ва ҳиссиётларга тўла давр бўлишини башорат қилди. Унинг сўзларига кўра, кузнинг дастлабки ойи қийинчиликларни ортда қолдириб, янги саҳифа очиш, ўтмишдаги салбий хотиралар ва ҳиссиётларни четга суриш учун энг муносиб фурсатдир.

Мунажжим таъкидлайдики, омад айниқса ўз қобилиятига ишонган, "мен бунга қодир эмасман" деган фикрга берилмайдиган, муаммоларга ижодий ёндашиб, жасорат билан ҳаракат қиладиган белгиларга юз тутади.

Володинага кўра, сентябр ойида омад алоҳида эътиборини учта буржга қаратади: Бузоқ, Эгизак ва Арслон.

Бузоқ

Ер унсурининг вакиллари учун сентябр ойи узоқ давом этган ноаниқликлардан кейин ниҳоят барқарорлик ва ишончлиликка қадам қўйиш имконини яратади. Ушбу бурж остида туғилганлар уй таъмири, ишдаги йирик лойиҳаларни якунлаш ёки узоқ муддатли режаларга киришишга интилган ҳолда ўз позициясини мустаҳкамлайди.

Ой ўрталарига келиб улар одатий нарсаларга, яқин инсонларига кўпроқ эътибор қаратишга мойил бўлишади. Бу консервативлик эмас, балки Бузоқ учун муҳим бўлган барқарорликка интилиш белгисидир. Молиявий жиҳатларда эътибор талаб этилади, аммо астрологнинг таъкидлашича, сабр ва қатъият кутилгандан ҳам каттароқ натижа олиб келиши мумкин.

Эгизаклар

Ҳаво унсурининг бу белгиси сентябр ойида воқеалар гирдобида бўлади. Уларнинг ҳаёти сериал эпизодларига ўхшайди: эрталаб иш юзасидан учрашув, кундузи эски дўстидан кутилмаган хабар, кечқурун эса бутунлай бошқа вазият.

Эгизаклар бир саволдан иккинчисига шошилиб, ўз ақли ва фикрлаш тезлигини максимал даражада синаб кўради. Аммо бу уларни чарчатмайди, аксинча, янги имкониятлар мусобақаси каби руҳлантиради. Володина фикрича, ҳар бир янги воқеа уларни муваффақиятга янада яқинлаштиради.

Арслон

Бурж вакиллари сентябр ойида диққат марказида бўлишади. Уларнинг чиқишлари, ташаббуслари ва ҳаракатлари атрофдагилар учун йирик воқеадек кўринади. Айниқса, ойнинг бошида Арслонлар ўз образини ўзгартиришни хоҳлашлари мумкин.

Астролог таъкидлайдики, бу ташқаридан таъсир эмас, балки ички эҳтиёж ва ўзгаришларга жавоб беришдир. Арслоннинг ҳатто кичик ҳаракатлари ҳам муҳим шахсларнинг диққатини тортиб, аввалги режаларига янги руҳ бахш этади.

Шу билан бирга, Володина огоҳлантиради: ой ўрталарида баъзи кишилар Арслоннинг кучли иродаси ва ишончидан қўрқиб, унинг обрўсини туширишга уриниши мумкин. Бу ҳасаддан эмас, балки уларнинг ўз кучсизликларини яшира олмаслигидан далолатдир.

Шундай қилиб, сентябр ойи Бузоқ, Эгизак ва Арслонлар учун янги имкониятлар эшигини очиб, уларнинг ҳаётида муҳим бурилиш нуқтасига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Сентябрда омадни қўлга киритадиган учта Бурж белгиси очиқланди