Иқтисодиёт ва Тинчлик Институти томонидан тузилган 2025 йилги Глобал Тинчлик Индекси дунёнинг энг хавфсиз мамлакатларини аниқлади. Рейтинг 23 та кўрсаткич, жумладан, жиноятчилик даражаси, терроризм, ҳарбий харажатлар ва халқаро можароларда иштирок каби мезонларга асосланади.
Исландия 2008 йилдан буён биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Мамлакатда полиция қуролсиз хизмат қилади, ижтимоий тенглик сиёсати юқори даражада ва фуқаролар тунда ҳам бемалол юриши мумкин.
Ирландия ҳам тинчликни сақлашда етакчилардан. Нейтраллик сиёсати, паст жиноятчилик даражаси ва кучли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими мамлакатда осойишта муҳит яратмоқда.
Янги Зеландия учинчи ўринга кўтарилди. Қатъий қурол назорати, мустаҳкам ижтимоий тизимлар ва табиат билан уйғун ҳаёт маҳаллий аҳолига ҳам, сайёҳларга ҳам хавфсизлик ҳиссини беради.
Австрия ва Швейцария эса кучли ижтимоий тизимлари ҳамда ҳарбий нейтраллиги туфайли тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллади. Мутахассислар бу давлатларнинг барқарор сиёсати уларни яшаш ва саёҳат қилиш учун энг қулай жойлардан бирига айлантирганини таъкидламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар