Райҳон – қадимий анъаналаримизда алоҳида ўрин тутган, шифобахш хусусиятларга эга бўлган ноёб ўсимликдир. У узоқ асрлардан бери нафақат мазали кўкат, балки инсон саломатлигини қўллаб-қувватловчи табиий восита сифатида эътироф этиб келинмоқда.
Қадимий Ҳиндистонда райҳон муқаддас ўсимлик деб қаралган бўлса, Ўрта Осиё халқлари уни соғлиқни тикловчи доривор неъмат деб қадрлашган. Айниқса, ёзда райҳон дастурхонларда доимий меҳмон бўлган.
Унинг хушбўй ҳиди ва танага фойдали таъсири райҳонни овқатларда ҳам, табобатда ҳам муҳим ўрин эгаллашига сабаб бўлган. Салатларга қўшилган, чой сифатида ичилган райҳон иммунитетни кучайтирган.
Шарқ табобати даҳоси Ибн Сино райҳонни юракни мустаҳкамловчи, шамоллашни енгиллаштирувчи ва кайфиятни кўтарувчи восита деб таърифлаган.
Райҳоннинг фойдаси унинг витаминлар ва минераллар билан бой таркибида. А, C ва К витаминлари билан бирга, темир, магний, кальций ва рух мавжуд.
Бу моддаларнинг ҳар бири организм учун алоҳида аҳамиятга эга — юрак, қон айланиши, асаб тизими, суяк ва тери учун фойдалидир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!