date

Китобни қачон ўқиш керак — мияга энг яхши пайт

Китобни қачон ўқиш керак — мияга энг яхши пайт

Кўп одамлар савол беришади: китобни қайси вақтда ўқиш фойдалироқ? Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсоннинг хотираси ва диққатини жамлаш қобилияти куннинг айрим соатларида юқори бўлади.

Эрталаб ўқиш — 06:00 – 08:00 — Уйғонганингиздан кейин миянинг “тоза варақ” даври. Янги маълумотни ўзлаштириш ва диққатни жамлаш учун энг яхши пайт.

Уйғонганингиздан кейин миянгиз тетик, хотира кучли бўлади. Эрталабки ўқиш маълумотни тезроқ эслаб қолишга ёрдам беради.

Кундузи ўқиш — 10:00 – 12:00 — Мияда кислород ва энергия оқими энг фаол бўлади. Ўқиган нарсани тез тушуниш ва мустаҳкамлаш учун айни дам.

Кундузи ўқиш тез ўқиш ва тушунишга қулай, айниқса ўрганиш жараёнида. Лекин атрофдагилар чалғитиши мумкин.

Кечқурун ўқиш — 20:00 – 22:00 — Уйқудан олдинги вақт. Шу пайтда ўқилган китобдаги маълумот уйқу давомида хотирада мустаҳкамланади.

Уйқудан олдин ўқилган китобдаги маълумотлар хотирада мустаҳкамланади. Аммо жуда кеч ва чарчаган ҳолда ўқиш самарасиз бўлиши мумкин.

Қайси пайтлардан қочиш керак?

  • 13:00 – 15:00 — Тана бироз сустлашади, уйқучанлик кучаяди. Бу вақтда китоб ўқиш қийинроқ бўлади.
  • 23:00 дан кейин — Чарчоқ сабабли ўқилган маълумот яхши эслаб қолинмайди.

Китоб ўқиш учун энг самарали вақтлар — эрталаб 6–8, кундузи 10–12 ва кечқурун 20–22 оралиғи. Шу пайтларда мияга маълумот “энг яхши киради”.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Китобни қачон ўқиш керак — мияга энг яхши пайт