23:38 / 09.03.2022
1 838

Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган 5 та витамин

Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган 5 та витамин
Фото: «Домашний очаг»
Агар организмда маълум микроэлементлар етишмаса, вазн йўқотиш учун узоқ вақт сарфлашга тўғри келиши ва бу ҳатто фойдасиз бўлиши ҳам мумкин. Диетологлар тез озишда катта рол ўйнайдиган бешта асосий витамин номини маълум қилди.

А витамини

Фото: «Домашний очаг»
Ретинол сифатида ҳам танилган А витамини самарадорликни оширишга, метаболизмни тезлаштиришга ва стрессдан тезда халос бўлишга ёрдам беради. Вазн йўқотиш пайтида етарли миқдорда А витамини – кўпинча диетада кузатиладиган иммунитет заифлашмаслигининг кафолати. А витамини соф шаклдаги маҳсулотларда топилмайди, у ретинол ва каротиноидлардан синтезланади. Биринчи бўлиб уни жигарда топиш мумкин, шунингдек, товуқ, мол гўшти, балиқ, тухум сариғи, сут маҳсулотлари ва сариёғда ҳам мавжуд. Аммо помидор, сабзи, шафтоли, ўрик, қизил қалампир ва қовоқ каби қизил ва тўқ сариқ рангли сабзавотлар, мевалар ва резаворлар таркибида каротиноидларни ҳам олиш мумкин. Бундан ташқари, қовоқ, карам ва янги кўкатларда бор.

Кальций

Фото: «Домашний очаг»
Кальций – вазн йўқотишнинг энг яхши дўсти! Кальций организмнинг асосий қурувчиси бўлишидан ташқари, у метаболизм тезлигига бевосита таъсир кўрсатадиган энергияга ҳисса қўшадиган кўплаб ферментларнинг фаоллаштирувчиси сифатида ҳам тавсифланади. Кальцийнинг энг яхши манбалари сут маҳсулотлари ҳисобланади. Кефир, сут, йогурт, қаттиқ пишлоқлар, творог ... Аммо бу маҳсулотларда ёғ миқдори паст бўлиши керак. Шуни унутмаслик керакки, рационда сут маҳсулотларининг кўплиги диетада ножўя таъсирлар хавфини камайтиради.

Хром

Фото: «Домашний очаг»
Хром метаболизмнинг яна бир фаол иштирокчисидир. Аввало хром инсулин билан ўзаро таъсир қилади, бу организмга глюкозани яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради. Хром қондаги қанд миқдорини назорат қилади ва организмнинг таъмга бўлган эҳтиёжи учун ҳам жавобгар. Хулоса қилиб айтганда, организмда хром қанча кўп бўлса, ширинликларга бўлган иштиёқ шунча кам бўлади ва умумий иштаҳани пасайтиради. Хромнинг кунлик нормаси 150 мгни ташкил қилади, аммо уни олиш жуда қийин. Хромга бой озиқ-овқатларга ёнғоқ, гречка, тариқ, хом пиёз, ловия, картошка, брокколи, гулкарам ва Брюссель карами, шунингдек ёғли балиқлар киради.

Б витаминлари

Фото: «Домашний очаг»
Б витаминлари орасида диетологлар B1, B6 ва B12 ни ажратиб кўрсатишади. B1 витамини (илмий жиҳатдан тиамин) углевод алмашинуви учун жуда муҳимдир. B1нинг етишмаслиги иштаҳанинг ортиши, ортиқча овқатланиш ва натижада семизликнинг сабабидир. Тиаминга бой овқатлар орасида ловия, қизил гўшт, жигар, кепакли нон мавжуд. B6 витамини иммунитет, тўқималарни тиклаш учун жавобгардир, у организмдаги оқсил алмашинувини рағбатлантиради ва кислородни бутун организмга етказиб беради. Вазн йўқотиш жараёнида ёғлар кислород туфайли эрийди. B6 етишмаслиги вазн йўқотишнинг секинлашишига тенг. B12 витамини метаболик жараён учун ҳам жуда муҳимдир, унинг танқислиги асабийлашиш, заифлик ва чарчоқни келтириб чиқаради. Шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизимида бузилишлар кузатилиши мумкин.

Калий

Фото: «Домашний очаг»
Ҳатто 3-5 килога вазн камайтириш терининг эластиклигини йўқолишига ва ёмон кўринишга олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун рационда калийга бой овқатлар бўлиши керак. Ушбу элементнинг етишмаслиги ошқозон-ичак трактининг нотўғри ишлашига олиб келади. Бундан ташқари, калий озиқ-овқатнинг тез ҳазм бўлишига, токсинларни олиб ташлашга ва мушакларнинг массасини оширишга ёрдам беради. Рационга қуритилган мевалар, банан, ёнғоқ ва исмалоқ қўшиш тавсия этилади. Аммо калийнинг ҳақиқий омбори қора смородина.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган 5 та витамин