date

Андижонда 225 граммлик тақинчоқ яширган аёллар ушланди

Андижонда 225 граммлик тақинчоқ яширган аёллар ушланди

Андижонда 200 миллион сўм қийматидаги тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб киришга уринаётган уч аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Андижон аэропортида халқаро парвозлар йўлга қўйилиши билан бирга, божхона назорати жараёнида қонунбузарликларнинг олди олинмоқда. Хусусан, Истанбул–Андижон йўналиши билан келган йўловчилар орасида божхона ходимларида шубҳа уйғотган гуруҳ аниқланди.

Белгиланган тартибда ўтказилган шахсий текширув давомида уч нафар аёл томонидан умумий оғирлиги 225,3 грамм бўлган тайёр заргарлик буюмлари ички аъзоларига яширилган ҳолда олиб киришга урингани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан расмий тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Дастлабки баҳога кўра, ушлаб қолинган тақинчоқларнинг қиймати 200 миллион сўмни ташкил этади ва улар вақтинча сақловга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 225 граммлик тақинчоқ яширган аёллар ушланди