Стоматолог тишни сариқ қиладиган маҳсулотларни санади

Британиялик стоматолог Ҳанна Кинселла помидор, резаворлар, мева шарбатлари, чой ва қаҳва тиш эмали рангига энг кўп таъсир қилишини айтди. Бу маҳсулотлардаги кислота ва бўёвчи моддалар эмални емириб, тишларда сариқ ёки қаҳваранг тус ва доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Мутахассис чой ва қаҳвага сут қўшиб ичишни, апелсин ва анор шарбатларини эса камроқ истеъмол қилишни тавсия этди.
Британиялик стоматолог Ҳанна Кинселла тиш эмали рангига энг кўп таъсир этувчи маҳсулотларни санаб ўтди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, помидор, резаворлар (малина, қорағат) ва турли мева шарбатларидаги кислота миқдори юқори бўлади. Улар тиш эмалини емиради ва вақт ўтиши билан майда ёриқлар ҳосил қилади. Бу эса тишларнинг сариқ ёки қаҳваранг тус олишига сабаб бўлади.
Кинселланинг сўзларига кўра, помидорда антоциан ва танин пигментлари кўп бўлиб, улар тиш эмалига ёпишиб қолади ва рангни ўзгартиради. Шунингдек, чой ва қаҳва ҳам танинга бой бўлгани сабабли тишда доғ қолдиради.
«Чой ва қаҳвадан воз кечиш қийин, лекин уларга сут қўшиб ичиш тиш эмалига бўлган таъсирни камайтиради», — дейди мутахассис.
Шунингдек, стоматолог апельсин ва анор шарбатларини камроқ истеъмол қилишни тавсия этди. Унинг таъкидлашича, кислота ва бўёвчи моддалар кўп бўлган маҳсулотлар тиш саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади.
Кинселла сўзларига кўра, соғлом ва оқ тишлар учун асосий қоида — меъёрни билиш ва ҳар бир овқатдан сўнг тишни тозалашни унутмасликдир.






























Изоҳлар 0
…