Атир эмас, таом инсонни ёқимли ҳидли қилади

1 дақиқа ўқиш600
Атир эмас, таом инсонни ёқимли ҳидли қилади

Атир эмас, таом инсонни ёқимли ҳидли қилади

Инсон танасининг табиий ҳиди ҳар бир кишининг ўзига хос белгисидир. Олимлар фикрича, бу ҳид фақат гигиена ёки генларга эмас, балки истеъмол қилинадиган овқатларга ҳам боғлиқ. Сўнгги тадқиқотлар айрим маҳсулотлар тананинг ҳидини ёқимлироқ қилиши ва ҳатто инсонни бошқаларга жозибадорроқ кўрсатишини кўрсатган.

Масалан, сабзавот ва меваларга бой овқатланадиган инсонларнинг танасидан ёқимли, ширин ва гулли ҳид келиши аниқланган. Аксинча, углеводга бой ёки гўштни кўп истеъмол қиладиган инсонларнинг ҳиди унчалик ёқимли бўлмаган. Шунга қарамай, саримсоқ истеъмол қилган эркакларнинг тер ҳиди тадқиқотларда ёқимли деб топилган. Олимлар бу ҳолатни саримсоқнинг соғлиқни яхшиловчи табиий моддаларига боғлашади.

Спиртли ичимлик ва кофе эса тана ҳидини ёмонлаштириши мумкин. Спирт парчаланганда кучли ҳидли модда ажралади, бу эса оғиздан нохуш ҳид келишига сабаб бўлади. Кофе эса тер ажралишини кучайтириб, бактериялар кўпайишига имкон яратади. Шу боис, бу маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Мутахассислар таъкидлайдики, ёқимли ҳидли бўлиш учун атир ёки парфюмнинг ўзи етарли эмас. Тананинг табиий ҳиди аввало тўғри овқатланиш билан боғлиқ. Соғлом, сабзавот ва меваларга бой рацион нафақат соғлиқни мустаҳкамлайди, балки инсонни бошқаларга янада жозибадор қилади.




Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?