date

Қаҳва ёки чой: қайси тетикликни узоқроқ ва барқарор сақлайди?

Қаҳва ёки чой: қайси тетикликни узоқроқ ва барқарор сақлайди?

Қаҳва ҳам, чой ҳам дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг кундавомат ичимлигига айланган. Уларни одамлар асосан эрталаб уйғониш, ишга киришиш ёки кун давомида диққатни жамлаш учун танлайди. Иккаласи ҳам кофеин манбаи, лекин организмга таъсири бир хил эмас: қаҳва тез уйғотади, чой эса барқарор ва узоқ тетиклантиради.

Кофеин миядаги аденозин рецепторларини блоклаб, адреналин ва дофаминни оширади, натижада инсон кучли ҳушёрлик ва диққат ҳис қилади. Бир пиёла қаҳвада 80—100 мг кофеин бўлса, чойда бу миқдор одатда 30—50 мг атрофида. Аммо қаҳва таркибидаги хлороген кислоталари кофеиннинг қонга тезроқ сингишига ёрдам беради. Шу сабабли қаҳва ичганингиздан 15—30 дақиқа ўтгач энергия кескин кўтарилади, бироқ бу стимуляция тез пасаяди.

Чой эса бундан фарқли равишда мураккаб таркибга эга. Унинг асосий ўзига хос моддаси — Л-теанин. Бу аминокислота фақат чой баргларида учрайди ва мияга таъсир қилиб, тинч ҳушёрлик ҳолатини яратади. Л-теанин дофамин ва серотонин даражасини ошириб, стрессни камайтиради, аммо уйқучанлик бермайди. Шунинг учун чойдаги кофеин ҳаддан ташқари кучли уриш ҳиссини келтириб чиқармайди.

Чой таркибидаги танинлар ҳам катта роль ўйнайди. Улар кофеин билан бириккан ҳолда унинг сўрилишини секинлаштиради. Шу боис чойдан энергия таъсири 45—60 дақиқа давомида аста-секин ошади ва 4—6 соат барқарор сақланади. Қаҳвадаги каби “тез кўтарилиш — тез тушиш” ҳолати чойда деярли учрамайди.

Кўк чойда Л-теанин ва кофеин нисбати 1:1 ёки 2:1 бўлиб, тадқиқотларда бу комбинация диққатни оширишда қаҳвага нисбатан самарали экани қайд этилган. Тажрибаларга кўра, 40—100 мг кофеин + 97—200 мг Л-теанин қабул қилинган иштирокчилар тезроқ фикр юритган, камроқ чалғигaн ва стрессга чидамли бўлган.

Шунинг учун, кимга қандай тетиклик керак — шунга қараб танлаш мақсадга мувофиқ. Агар тез куч тўлқини ёқса — қаҳва, тинч ва узоқ ҳушёрлик керак бўлса — чой энг тўғри вариант.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Қаҳва ёки чой: қайси тетикликни узоқроқ ва барқарор сақлайди?