Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистондаги лабораториялар халқаро стандартларга мос эмаслиги оқибатида ўзбек мева-сабзавотларига ишонч сўнаётгани таъкидланди.
Давлат раҳбари кўтарилган масаланинг ўринли эканини қайд этди ва муаммонинг ечимини кўрсатиб берди.
Жумладан, яқинда Ўмон султонлиги билан Юқоричирчиқдаги Агрохизматлар марказида халқаро аккредитациядан ўтган илк хусусий лаборатория очилди. Шу йилни ўзида 8 миллион доллар инвестиция ҳисобига Зангиота тумани, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида ҳам худди шундай замонавий лабораториялар ишга тушади.
Мутасаддиларга 5 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиб, хорижий давлатлар карантин хизматлари рўйхатига киритиш, йил якунигача Тошкент шаҳрида Референс лаборатория ташкил қилиб, хусусий лабораториялар ишини халқаро стандартларга мослигини таъминлаш топширилди.
Бундан буён, халқаро тан олинган реагентлар импорт божидан озод қилинади, уларга мажбурий экологик сертификат олиш талаб этилмайди.
Шунингдек, мева-сабзавот сифати бўйича Япония, Корея, Австралия, Канада каби давлатларнинг миллий талаблари ўрганилиб, ўзимизда жорий қилинади.
Йиғилишда маҳаллий корхоналарга халқаро кўргазмаларда қатнашишда кўмаклашиш масаласи ҳам кўтарилди.
Кўплаб кўргазмаларда қатнашиш учун олдиндан 100 фоизлик тўловни амалга ошириш талаб этиляпти. Лекин бизда 15 фоиз миқдорда аванс тўланади, қолган қисми ярмарка тугаганидан сўнг ўтказиб берилади.
Давлат раҳбари бу тизимни тўлиқ қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Эндиликда тадбиркорларнинг харажати уларнинг рейтингидан келиб чиқиб қоплаб берилиши белгиланди.
Бунда, юқори ва ўрта рейтингга эга тадбиркорлар учун кўргазмаларда қатнашиш харажати 100 фоиз олдиндан тўлаб берилади. Паст рейтингга эга бўлганлар кўргазмада иштирок этганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан кейин харажатининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади.
Бу механизм тажриба сифатида 1 йил давомида амал қилиши таъкидланди.
Мулоқот чоғида айланма маблағ масаласи, шартнома қийматининг дебитор қарздорлик сифатида эътироф этиладиган чегирма суммаси чегарасини кўтариш, табиий йўқотиш ва сифат бузилишини камайтириш учун мева-сабзавотни қадоқлашни имасалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, деҳқонлардан маҳсулотларни йиғиб, экспортчилар учун етказиб берувчи таъминотчилар фаолиятини тартибга солиш, импорти юқори бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган хомашёни божхона тўловидан озод этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ушбу масалалар юзасидан тадбиркорлар билан батафсил фикр алмашиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича бош вазир бошчилигида комиссия тузилиши белгиланди, экспортни кўпайтиришда экин экишдан бошлаб, маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотиш занжирини тўлиқ қамраб оладиган уч йиллик катта дастур қабул қилишга қарор қилинди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботи ва режалари тингланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”