date

"Бавария" Марк Гехи билан музокараларни бошлади

"Бавария" Марк Гехи билан музокараларни бошлади
"Кристал Пэлас"нинг марказий ҳимоячиси Марк Гехи "Бавария"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Англиялик футболчи "бургутлар" билан амалдаги шартномасини узайтирмасликка қарор қилган, шу сабабли келаси ёзда эркин агент сифатида клубини ўзгартириши мумкин.

Ҳудди шундай вазият Дийо Упамекано билан ҳам юз бериши мумкин, чунки унинг "Бавария" билан тузган шартномаси 2026 йил июн ойида якунланади. Журналист Кристиан Фалкнинг маълумотига кўра, Мюнхен клуби аллақачон Гехининг вакиллари билан музокараларни бошлаган.

Гехи "Бавария"да Упамеканонинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, "Кристал Пэлас" сардори учун "Ливерпул", Мадриднинг "Реал" клуби ва бошқа Европа гранд клублари билан кураш олиб борилиши кутилмоқда. 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" Марк Гехи билан музокараларни бошлади