Гави "Эл-Класико"даги мағлубиятга муносабат билдирди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жамоасининг Мадриднинг "Реал" клубига 'Эл-Класико'да 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин жамоадаги дўстларини қўллаб-қувватлади. 21 ёшли футболчи ўзи тиззасидан олган жароҳатдан тузалиш жараёнида бўлгани сабабли ўйинда қатнашолмади.
"Ҳар доим сизлар биланман, жонимни фидо қилишга тайёрман", – деб ёзди ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқларда ва "Барселона" жамоасининг "Сантьяго Бернабеу" стадионида олинган суратини улашди. Каталонияликлар сафида ягона голни 38-дақиқада Фермин Лопес урди.
Мадриднинг "Реал" клуби ғалабасини эса Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемнинг мос равишда 22 ва 43-дақиқаларда киритган голлари таъминлади. Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" ҳозирда Ла Лига жадвалида 10 турдан сўнг 22 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Реал Мадрид"дан беш очко орқада қолмоқда.