date

Жером Боатенг "Бавария"да стажировка ўтамайди

Жером Боатенг "Бавария"да стажировка ўтамайди
Германия терма жамоаси ва "Бавария"нинг собиқ ҳимоячиси Жером Боатенг Мюнхен клубида стажировка ўтамайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар музокара ўтказиб, Боатенгнинг "Бавария"даги стажировкаси бекор қилинишига қарор қилишди. Футболчи унинг атрофидаги можаро клубга зарар етказишини истамайди, дейилади Германия чемпионининг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Боатенг 2011 йилдан 2021 йилгача Мюнхен клубида фаолият юритган. Германия терма жамоаси сафида у 76 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол киритган.

2014 йили эса у "Бундестим" билан Жаҳон чемпиони бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жером Боатенг "Бавария"да стажировка ўтамайди