
Россиялик таниқли мутахассис Валерий Овчинниковнинг фикрича, Россия миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, яқин келажакда халқаро ҳамжамият Россия терма жамоалари УЕФА ва ФИФА байроғи остидаги мусобақаларга қайтиши зарурлигини тан олади.
"Россия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида қатнашади. Бизни америкаликлар саралашсиз қабул қилишади", – деди Овчинников "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Россия миллий жамоаси 2022 йилдан буён барча мусобақалардан четлатилган ва фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг