date

"Лилль" "Мец"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди

"Лилль" "Мец"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди
Франция Лига 1 мусобақасининг тўққизинчи турида "Лилль" ўз майдонида "Мец" жамоасини қабул қилди. "Итлар" рақиб дарвозасига 6 та гол уриб, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида фақат битта гол ўтказиб юборишди.

Учрашув 6:1 ҳисобида якунланди. Фелиш Корреа дублга эришди.

Мазкур ғалаба эвазига "Лилль" 17 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. "Мец" эса атиги 2 очкога эга бўлиб, мусобақа жадвалининг қуйи қисмида қолди.

Ўйин протоколи:

Лилль - Мец 6:1

Голлар: 25' Ҳамза Игамане (1:0), 34' Фелиш Корреа (2:0), 53' Фелиш Корреа (3:0), 64' Ромен Перро (4:0), 82' Бенжамин Андре (5:0), 90' Ҳакон-Арнар Ҳаральдссон (6:0), 90' Ибу Сане (6:1).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Лилль" "Мец"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди