date

Бернарду Силва: Хулоса чиқариш учун ҳали эрта

Бернарду Силва: Хулоса чиқариш учун ҳали эрта
"Манчестер Сити" футболчиси Бернарду Силва "Астон Вилла"га қарши ўйинда мағлубиятдан сўнг жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. "Олдинда ҳали узоқ йўл бор.

Мен ҳозирча шошма-шошарлик билан хулоса чиқармоқчи эмасман. Биз жадвалнинг энг юқори поғонасида бўлишни жуда хоҳлаймиз, лекин ҳозирча у ерда эмасмиз.

Хулоса чиқариш учун ҳали эрта", деди португалиялик футболчи ўйиндан кейин. Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" "Астон Вилла"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Хосеп Гвардиола жамоаси 9 турдан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда Англия Премьер-лигасининг турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Арсенал"дан 6 очкога орқада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бернарду Силва: Хулоса чиқариш учун ҳали эрта