date

Арсен Венгер “Эль Класико” ҳақида: Бу эркаклар ва болалар ўйини эди

Арсен Венгер “Эль Класико” ҳақида: Бу эркаклар ва болалар ўйини эди
Машҳур собиқ мураббий Арсен Венгер “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги “Эль Класико” ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. “Қироллик клуби” ўз майдонида 2:1 ҳисобига ғалаба қозонди.

Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем гол уришди, меҳмонлар таркибида эса Фермин Лопес аниқ зарба йўллади. “Эль Класико эркаклар ва болалар ўйинига ўхшар эди.

“Реал Мадрид” ҳимояда “Барселона”га қараганда анча кучли кўринди. “Реал” тўпни назорат қилган вақтда ҳар доим хавф сезиларди, “Барселона” эса кўп тўпга эгалик қилган бўлса-да, ҳужумда ўткирлик йўқ эди.

Хави Алонсо раҳбариятидаги жамоага бундай ўйинда енгил бўлмаганини тан олиш керак”, – деди собиқ “Арсенал” мураббийи Madrid Xtra нашрига берган интервьюсида. Ушбу ғалаба “Реал Мадрид”га Ла Лига жадвалида асосий рақиби “Барселона”дан 5 очко олдинга чиқиб олиш имконини берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсен Венгер “Эль Класико” ҳақида: Бу эркаклар ва болалар ўйини эди