Мамлакатда учта асосий омил валюта алмашув курсларининг ўзгаришига таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари таҳлилида маълум қилинган.
Инфографика: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
МҲТИ экспертлари 2019 йил январдан 2024 йил июнгача бўлган даврдаги сўмнинг номинал ва реал алмашув курсларини ҳисоблаб чиқди.
Қайд этилишича, 2019 йилдан 2023 йилгача реал самарали алмашув курси 7,6 фоизга мустаҳкамланган. Номинал самарали алмашув курси эса деярли 6,6 фоизга пасайган.
“2024 йил бошидан реал самарали алмашув курси бир оз пасая бошлади ва ўз навбатида, номинал самарали алмашув курси деярли бир хил даражада сақланиб қолди. Ушбу тенденция танланган асосий савдо ҳамкоримиз бўлган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистонда девалвация ва инфляциянинг нисбатан ўртача суръатлари билан изоҳланади”, дейилади таҳлилда.
Маълум қилинишича, номинал ва реал самарали валюта алмашув курсларининг ўзгаришига учта асосий омил таъсир кўрсатган.
Биринчи омил — номинал курс суммасининг ўзгариши
2023 йил бошидан 2024 йил июнигача бўлган даврда ички валюта бозорида сўм АҚШ долларига нисбатан тахминан 12 фоизга қадрсизланган.
2023 йил январидан буён Россияда 34 фоизли, Туркияда 72 фоизли девалвация тенденцияси кузатилган. Хитой (7,5 фоиз) ва Жанубий Корея (9 фоиз) миллий валюталарининг қадрсизланиш суръатлари ўртача даражада сақланиб қолган. Мазкур даврда Қозоғистон тенгеси тахминан 1,5 фоизга мустаҳкамланди.
“2024 йил бошидан июнгача сўм 2 фоизга қадрсизланган бўлса, айрим асосий савдо ҳамкорларимиз миллий валюталари бир оз мустаҳкамланди. Масалан, Россия рублининг курси долларга нисбатан 1,2 фоизга, қирғиз соминики 2,4 фоизга, тожик сомонийсиники эса 3,4 фоизга ошди. Қозоғистон тенгеси курси 1,1 фоизга, Хитой юаниники 1,5 фоизга пасайди. Ўрганилган мамлакатлар орасида девалвациянинг энг юқори даражаси турк лирасида кузатилди — 8,6 фоиз”, дея қайд этган институт.
Сўмнинг энг муҳим валюталарга нисбатан номинал қиймати пасайган ва 2024 йил июндаги ҳолатига кўра 91,9 фоизни ташкил этган.
Иккинчи омил — Ўзбекистон ва унинг савдо ҳамкори бўлган мамлакатларда нархлар даражасининг ўзгариши
Таҳлилга кўра, Ўзбекистонда нархлар ўсиш суръатининг ҳамкор давлатлардагига қараганда юқорилиги сўмнинг реал айирбошлаш курси ошишига олиб келди. Инфляция даражаси паст (йилига 4–6 фоиз) мамлакатларнинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 30 фоиздан ортиқлиги, сўмнинг мазкур ҳамкорлар валюталарига нисбатан реал самарали алмашув курси мустаҳкамланганидан далолат беради.
“2024 йил июнь ҳолатига кўра, Хитойда йиллик инфляция 0,2 фоизни, Россияда 8,6 фоизни, Қозоғистонда 8,4 фоизни, Туркияда 71,6 фоизни, Тожикистонда 3,5 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда йиллик инфляция (2023 йил июнига келиб) 10,6 фоизгача тезлашди”, дея қайд этган МҲТИ.
Учинчи омил — Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлган мамлакатлар улуши
Республика ташқи савдо айланмасида ҳамкор мамлакатлар улуши қанча кўп бўлса, ўзбек сўмининг алмашув курси ўша давлатлар валютасига боғлиқлиги шунча юқори бўлади. Институт олимлари ҳамкор мамлакатда нархлар ўзгариши сўмнинг самарали алмашув курсларига кучлироқ таъсир қилади, деган хулосани билдирган. Бунинг натижасида Россия, Қозоғистон, Хитой ва Туркиядаги инфляция ҳамда валюта курслари ўзгариши сўмнинг реал самарали алмашув курсига сезиларли таъсир кўрсатади.
“Ўзбекистонда сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан девалвацияси туфайли номинал самарали айирбошлаш курсининг пасайиши кузатилди. Юқори инфляция жараёнларининг сақланиб қолиши натижасида эса реал самарали айирбошлаш курси мустаҳкамланди. Натижада таҳлил қилинаётган даврда иккита тенденцияни кузатиш мумкин: сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан девалвацияси туфайли номинал самарали алмашув курсининг бир оз пасайиши ва асосий савдо ҳамкорлари, биринчи навбатда, Хитойга нисбатан юқори инфляция жараёнларининг сақланиб қолиши ҳисобига реал самарали айирбошлаш курсининг мустаҳкамланиши кузатилди”, дея маълум қилган экспертлар.
Қўшимча қилинишича, миллий валюта мустаҳкамланганда импорт қилинадиган товарлар нархи ошмайди, баъзан пасаяди. Бу эса импорт улуши юқори бўлган товар бозорларида (машина ва асбоб-ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқалар) нархларни барқарор бўлишига ёрдам беради. Ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишда машина ва ускуналарни барқарор нархларда импорт қилиш муҳим элемент ҳисобланади.
“Реал самарали айирбошлаш курси мустаҳкамланишининг салбий оқибатлари қаторида асосий савдо ҳамкорларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан нарх устунлигининг пасайишини қайд этиш мумкин. Чет эл товарлари нисбатан арзонлашади, маҳаллий товарлар эса қимматлашади. Бу рақобатбардошлик ёмонлашувидан далолат беради ва мамлакат савдо тақчиллиги ошишига олиб келиши мумкин”, дея вазиятни шарҳлаган мутахассислар.
Хулосага кўра, инфляция суръати тезлашгани ҳисобига сўмнинг реал курси ўсишини ушлаб туришга қаратилган пул-кредит сиёсатини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Валюта курсининг номинал ўсиши эмас, балки Ўзбекистон ва унинг ташқи савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларда инфляция даражасидаги фарқнинг сақланиб қолиши сўм алмашув курси тез суръатлар билан ўсишига асосий сабаб бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди