Матис Алберт Бундеслигада дебют қилган энг ёш америкалик футболчига айланди

Матис Алберт "Боруссия Дортмунд" жамоасида дебют қилган энг ёш америкалик футболчига айланди. 16 ёшли вингер "Фрайбург"га қарши баҳснинг 88-дақиқасида майдонга тушди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасини кўрди. Ушбу натижа билан Алберт АҚШ футболи тарихида Германия Бундеслигасининг энг ёш дебютанти сифатида янги саҳифа очди.
"Боруссия Дортмунд" жамоасининг 16 ёшли вингери Матис Алберт Германия Бундеслигасида дебют қилган энг ёш америкалик футболчига айланди. Истеъдодли футболчи "Фрайбург"га қарши кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг 88-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган Алберт ўз жамоасининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига гувоҳ бўлди. Бунгача у уч марта асосий жамоа қайдномасига киритилган бўлса-да, майдонга тушиш имкониятига эга бўлмаган эди.

Матис Алберт ушбу натижаси билан АҚШ футболи тарихида Германия чемпионатининг энг ёш дебютанти сифатида янги саҳифа очди. Дортмундликлар сафида ёш иқтидор эгаларига имконият бериш анъанаси муваффақиятли давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…