Электротехника экспортини 1 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилды

Иқтисодиёт1 дақиқа ўқиш233
Электротехника экспортини 1 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилды

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда биринчи чоракдаги иқтисодий ўсиш таҳлил қилиниб, саноат ва экспорт соҳасидаги камчиликлар кўриб чиқилди. Хусусан, саноат кўрсаткичлари бўйича прогнозни бажармаган Тошкент шаҳрининг Сергели ва Шайхонтоҳур, шунингдек, Жиззах, Қашқадарё ва бошқа вилоятлардаги жами 13 та туман ҳокимларига нисбатан интизомий чоралар кўриш топширилди. Бу ҳақда Spot.uz хабар беради.

Электротехника соҳасида мисни қайта ишлаш ҳажми пастлиги сабабли ишлаб чиқариш ўсиши кутилган 11,2 фоиз ўрнига 7,8 фоизни ташкил этди, экспорт режаси эса атиги 57 фоизга бажарилди.

Давлат раҳбари масъулларга корхоналардаги муаммоларни жойида ҳал этиш ва иккинчи чорак якунига қадар электротехника ишлаб чиқаришни 25 трлн сўмга, экспортни эса 1 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди.

Йиғилишда меҳнат унумдорлигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мирзиёев тўқимачилик, мебелсозлик ва қурилиш материаллари каби драйвер тармоқлар уюшмаларини хорижий тажрибаларни оммалаштирмаётгани учун танқид қилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 100 та корхонада самарадорликни ошириш дастурини жорий этиш учун 30 млн доллар грант жалб қилиш топшириғи берилди.

Экспорт кўрсаткичлари 70 фоиздан паст бўлган Жиззах, Навоий, Наманган каби шаҳарлар ва қатор туманлар раҳбарлари огоҳлантирилди. Агар ярим йиллик якунлари бўйича ижобий ўзгаришлар бўлмаса, ушбу туман ҳокимларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Шунингдек, янги бозорларни топиш ва логистика масалаларини ҳал этиш учун яхлит тизим яратиш зарурлиги таъкидланди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Европа Лигаси 5-тур: «Ювентус»дан йирик ғалаба, «Кристал Пэлас»дан иродали камбэк
  2. Спорт
    Афинадаги суперкамбэк: «Милан» 0:2 ҳисобида ортда қолиб, «Олимпиакос»ни таслим этди
  3. Спорт
    Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу учинчи партияда ҳам муроса кўчасини танлади
  4. Маданият
    Жастин Бибернинг рафиқаси Ҳейли қандай қилиб миллиардлик бизнес қурди?
  5. Спорт
    Ювентус — Омония: таркиблар ва жонли матн
  6. Маданият
    Етти ёшли қизининг онаси «Коинот гўзали» бўлди
  7. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  8. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади
  9. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди
  10. Дунё
    «Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг машғулотга кетаётиб ЙТҲга учради