Ўзбекистонда кийим саноатида энг юқори кўрсаткич қайси вилоятда қайд этилди?

1 дақиқа ўқиш1.4K
Ўзбекистонда кийим саноатида энг юқори кўрсаткич қайси вилоятда қайд этилди?

2026 йил январ–февраль ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан жами 4,1 триллион сўмлик кийим-кечак ишлаб чиқарилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич мамлакатда енгил саноатнинг фаол ривожланаётганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 1,8 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Шу билан Андижон республикада мутлақ етакчи сифатида қайд этилди.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 524,6 миллиард сўм ва Наманган вилояти 438,6 миллиард сўмлик кўрсаткичлар билан ажралиб турибди.

Фарғона вилоятида 371,4 миллиард сўмлик, Тошкент шаҳрида эса 310,3 миллиард сўмлик кийим ишлаб чиқарилган.

Бошқа ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти 158 миллиард сўм, Бухоро вилояти 117,4 миллиард сўм ва Қашқадарё вилояти 89 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган.

Энг паст кўрсаткичлар Сурхондарё вилоятида 10,4 миллиард сўм ва Жиззах вилоятида 19,3 миллиард сўмни ташкил этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?