Июл ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган давлатлар қаторида 2-ўринни эгаллаган. World Gold Council маълумотларига кўра, нархлар ошганига қарамай, июл ойида марказий банкларнинг олтинга талаби мустаҳкамланган.
Ҳисобот даврида марказий банклар томонидан соф харидлар икки баравар кўпайиб, 37 млн долларга етди. Полша Миллий банки етакчи харидор бўлган бўлса, ундан кейинги ўринларни Ўзбекистон Марказий банки ва Ҳиндистон Захира банки эгаллади.
World Gold Council Марказий банкларнинг олтинга бўлган талаби келгуси ойларда давом этишини прогноз қилмоқда.
Июл ойида еттита марказий банк ўз захираларига бир тонна ёки ундан кўпроқ олтин қўшган, фақат Қозоғистон Марказий банки ўзининг олтин захираларини қисқартирди.
1-расм. Марказий банкларнинг ойлик олтин талаби, тоннада
Полша Миллий банки энг йирик харидор бўлиб, ўз захираларига соф 14 тонна олтин қўшди, бу 2023 йил ноябридан бери энг юқори ойлик ўсишдир. Бу харид унинг олтин захираларини 392 тоннагача ёки умумий захираларнинг 15 фоизи миқдоригача кўтарди.
Ўзбекистон Марказий банки 9,6 тонна олтин сотиб олди ва ўз олтин захираларини 375 тоннагача етказди. Ўтган ойдаги олтин хариди ҳажми 9 тонна бўлганди.
Ҳафталик маълумотларга асосланган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, Ҳиндистон захира банкининг олтин захиралари июл ойида 5 тоннага кўтарилди, яъни банк бу йил шу пайтгача ҳар ой олтин сотиб олди. Январ-июл ойларида Ҳиндистоннинг соф олтин харидлари жами 43 тоннани ташкил этиб, захиралари 846 тоннагача кўтарилди.
Бундан ташқари, июлда Иордания, Туркия, Қатар ва Чехия ҳам олтин сотиб олган.
Қозоғистон Марказий банки июл ойида ягона сотувчи бўлган. Унинг олтин захираси 4 тоннага камайди, бу эса унинг олтин захираларини 295 тоннагача ёки умумий захирасини 55 фоизгача қисқартирди.
“Олтин нархининг кўтарилиши бу йил марказий банкларнинг олтин талабига қандайдир таъсир кўрсатиши мумкин бўлса-да, соф олтин сотиб олишнинг узоқ давом этган тенденцияси сақланиб қолмоқда”, – дейилади WGC маълумотида.
Жаҳон олтин кенгаши ўтказган сўнгги сўров натижаларига кўра, олтин нархи ошган бўлса-да, уни сотиб олишга талаб камаймаслиги мумкин. Бунинг асосий сабаблари олтиннинг қиймат омбори сифатидаги роли ва инқироз давридаги аҳамияти билан боғлиқ.
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари июл ойида 1,06 миллиард долларга ўсган ҳолда, 1 август ҳолатига кўра 37,4 миллиард долларни (+2,9 фоиз) ташкил этди. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми яна 310 минг троя унцияга (9,64 тонна, июн ойида 9,3 тоннага ўсган) ошиб, 12,05 миллион троя унцияга (374,8 тонна) етган.
Аввалроқ, стандарт олтин қуймаси нархи тарихда биринчи марта бир миллион доллардан ошгани маълум қилинганди. Бу 16 августда кузатилди.
2024 йил бошидан буён жаҳон бозорида олтин 20 фоизга қимматлашган. Нархларнинг ошишига АҚШда фоиз ставкаларининг пасайиши кутилаётгани, шунингдек, Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинлик сабаб бўлмоқда. Бу вазиятда инвесторлар ҳимоя активларини кўпроқ сотиб оляпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”