
Ақл тишлари — оғизнинг энг орқа қисмида жойлашган, сўнгги ўсадиган тишлар ҳисобланади. Одатда бу тишлар 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган даврда чиқади. Бироқ айрим ҳолларда улар 30 ёшда ҳам кўриниши мумкин ёки умуман чиқмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ҳар бир инсон организми ўзига хос бўлгани учун, ақл тишларининг чиқиш вақти ҳам ҳар хил бўлади. Кимдадир бу жараён ҳеч қандай ноқулайликсиз ўтади, бошқаларда эса оғриқ, яллиғланиш, милк шишиши ёки инфекция каби муаммолар кузатилади.
Шу сабабли, стоматологлар ақл тишлари ҳолатини кузатиб боришни ва керак бўлса, уларни олиб ташлашни тавсия қилишади. Аммо ҳар доим ҳам жарроҳлик зарур эмас. Тишнинг жойлашуви, ўсиш бурчаги ва умумий оғиз саломатлигига қараб, индивидал ёндашув қўлланилади.
Агар сизда тиш оғриғи, шиш ёки ўсаётган тишга доир безовталик мавжуд бўлса, албатта тиш шифокорига мурожаат қилиш муҳим.
Ақл тишлари неча ёшда чиқади? Ҳар кимда турлича!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар