date

Yunkaa ва Masha Tilla'дан замонавий дует: “Шунақа гаплар” клипи тақдим этилди

Yunkaa ва Masha Tilla'дан замонавий дует: “Шунақа гаплар” клипи тақдим этилди
Машҳур блогер ва модел сифатида танилган Маша Тилла (асл исми Марям) ва машҳур репер Yunkaa ўртасидаги навбатдаги ҳамкорлик маҳсули — “Шунақа гаплар” номли дуетга ишланган клип оммага тақдим этилди. Ушбу қўшиқ биринчи бор Пепси Фест тадбирида жонли ижро этилган эди.

Бу Марямнинг ўзбек тилида куйлаган иккинчи қўшиғи ҳисобланади. Аввалроқ у репер Масса билан “Cash” номли дует ижро қилган.

“Шунақа гаплар” клипининг режиссёри Хожиакбар Лутфуллаев бўлиб, Марямнинг Instagram'даги ёзишича, улар Бухородаги замонавий санъат биенналесида танишишган. Айнан ўша тадбирда ушбу қўшиқ илк бора намойиш қилинган.

Видеоклип замонавий тенденцияларга мос тарзда, сунъий интеллект орқали портрет яратиш трендига ўхшаш саҳна билан бошланади. Клипда блогер ва контент яратувчилар ҳамда репер Шокир ҳам иштирок этган.

Шунингдек, Yunkaa иштирокидаги оқ-қора фонли саҳналар ва балериналарнинг рақси машҳур америкалик репер Kanye West'нинг “Runaway” клипига визуал ҳавола сифатида кўрилади.


Ушбу дует ва клипни YouTube платформаси орқали томоша қилиш мумкин. Қўшиқ матни, саҳна ғояси ва тасвирий ечимлар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Yunkaa ва Masha Tilla'дан замонавий дует: “Шунақа гаплар” клипи тақдим этилди