date

Самарқандда қарз сабабли 4,6 млрд сўмлик бинога аукцион эълон қилинди

Самарқандда қарз сабабли 4,6 млрд сўмлик бинога аукцион эълон қилинди

Самарқанд шаҳрида жойлашган «A.S.» масъулияти чекланган жамият банкдан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит олган эди. Аммо корхона кредит шартларини ўз вақтида бажармагани оқибатида 4 миллиард 650 миллион сўмлик қарздорлик юзага келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди 2025 йил 15 июнда мазкур қарзни ундириш ҳақида қарор чиқарган. Унга мувофиқ, қарздорликни қоплаш мақсадида гаров сифатида қўйилган корхона биноси ҳисобидан тўлов амалга оширилиши лозим эди. Бироқ корхона раҳбарияти суд қарори ижросини таъминлаш учун зарур чораларни кўрмаган.

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси инспекторлари корхона раҳбариятини бир неча бор огоҳлантирган ва мулкка тақиқ қўйган. Шунга қарамасдан, қарз тўланмагани сабабли гаровга қўйилган кўчмас мулк — корхона биноси 4,65 миллиард сўмга баҳоланиб, электрон аукцион орқали савдога чиқарилди.

Ҳозирда ушбу мулкни онлайн тартибда сотиб олиш учун аукцион жараёни очиқ ҳолда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қарз сабабли 4,6 млрд сўмлик бинога аукцион эълон қилинди