date

Ўзбекистон Европа билан 10 млрд евролик тарихий шартнома имзолади

Ўзбекистон Европа билан 10 млрд евролик тарихий шартнома имзолади
Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё—Европа Иттифоқи” биринчи саммити якунида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида томонлар янги ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқди. Учрашув давомида имзоланган “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги” битим тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Битим савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, иқлим, юқори технологиялар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Шу билан бирга, томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича Европа Иттифоқи билан олиб борилган икки томонлама музокараларни олқишлади.

Учрашув давомида энергетика, кимё, муҳим минераллар, логистика, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида умумий қиймати 10 миллиард евродан (11 млрд доллар) зиёд янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Европа билан 10 млрд евролик тарихий шартнома имзолади