
Марказий банк 5-ноябрь куни АҚШ долларининг расмий курсини 11 950,63 сўм даражасида белгилади. Бир кун ичида доллар курси 21,71 сўмга пасайди.
Россия рублининг курси ҳам 0,09 сўмга пасайиб, 147,70 сўмни ташкил этди. Евро эса 41,73 сўмга тушиб, 13 744,42 сўмга тенглашди.
Соат 16:20 ҳолатига кўра, банклар долларни 11 940 сўмдан сотиб олиб, 11 975 сўмдан сотмоқда. Рублни эса фуқаролар 140 сўмдан сотиб олиб, 149 сўмдан сотишлари мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар