Энсо Мареска «Челси»даги янги шартнома ҳақида гапирди

«Челси» бош мураббийи Энсо Мареска Лондон клуби билан эҳтимолий янги шартнома масаласига муносабат билдирди. Мутахассис бу саволни клуб раҳбариятига йўналтиришни тавсия қилди.
«Агар клуб янги келишув таклиф қилса? Буни клубдан сўраш керак: мен бунга лойиқманми», — дея Маресканинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
Италиялик мураббий 2024 йил 1 июлдан бери «Челси»ни бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Мареска қўл остида «Челси» АПЛда 16 турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг