date

Барселона Ҳамза Абделкаримни ижарага олиш бўйича таклиф берди


Барселона Мисрнинг Ал-Аҳли клубида тўп сураётган ҳужумчи Ҳамза Абделкаримни сафига қўшиб олиш устида ишламоқда. Sport хабарига кўра, каталонияликлар 17 ёшли иқтидор эгасини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича илк таклифни юборган, бироқ Қоҳира клуби уни рад этган.

Ал-Аҳли раҳбарияти истиқболли форвардни сотишдан 5 миллион еврода ортиқ маблағ ишлаб олишни кўзламоқда. Абделкарим Ал-Аҳлининг асосий жамоаси сафида уч учрашувда майдонга тушган.

Мисрнинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасида эса 19 ўйинда 12 гол уриб, 6 ассист қайд этган. Transfermarkt портали ҳозирда футболчининг қийматини 100 минг еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Ҳамза Абделкаримни ижарага олиш бўйича таклиф берди