Финляндияда мол гўштининг нархи кўтарилишига нима сабаб бўлмоқда?

1 дақиқа ўқиш2.4K
Финляндияда мол гўштининг нархи кўтарилишига нима сабаб бўлмоқда?

Финляндияда мол гўшти нархлари тарихий энг юқори кўрсаткичга етди. Сўнгги бир йил давомида мол гўшти тана гўштининг улгуржи нархи тахминан 25 фоизга ошган. Бу ҳақда Азертадж нашри хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, нархларнинг кескин кўтарилишига бир нечта омиллар сабаб бўлган. Жумладан, Европа бозорида мол гўштига бўлган талабнинг ортиши, Финляндияда маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши ҳамда тирик қорамолларнинг хорижга экспорт қилиниши вазиятни янада мураккаблаштирган.

Гўштни қайта ишлаш компаниялари Европа бўйлаб қорамол танқислиги сезилаётганини қайд этмоқда. Талаб таклифдан анча юқори бўлиб, Африка, Туркия ва Яқин Шарқ мамлакатларидан келаётган харидорлар Финляндия қорамоллари учун юқори нарх таклиф қилмоқда. Шу сабабли, маҳаллий қайта ишловчилар қорамолларни мамлакатда ушлаб қолиш учун экспортчилар билан тенг нархларда тўлашга мажбур бўляпти.

Нархларнинг ошиши аста-секин истеъмолчилар ҳамёнига ҳам таъсир қила бошлаган. Июль–сентябрь ойларида чакана мол гўшти нархлари қарийб 14 фоизга ошди. Ҳозирда бир килограмм қийма мол гўшти 10 евродан 15 еврогача сотилмоқда. Натижада, айрим харидорлар арзонроқ бўлган товуқ гўштига ўтишни бошлаган.

Сўровлар натижасига кўра, агар мол гўшти нархи килограммига 20 еврога етадиган бўлса, унга бўлган талаб кескин камайиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?