
Италия Суперкубогида “Милан”дан кейин “Интер” ҳам мусобақа билан хайрлашди. Асосий ва қўшимча бўлимлар 1:1 ҳисобида якунланганидан сўнг, “нерадзуррилар” ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида рақибидан ёмонроқ зарба бериб, мағлуб бўлди.
Учрашувдан сўнг “Болонья” бош мураббийи Винченцо Итальяно ўйин тафсилотлари ҳақида фикр билдирди. “Тезкор гол ўтказиб юбориш ҳар доим қийин, биз бошқа сценарийга тайёрланган эдик.
Яхшийамки, ҳисобни тенглаштира олдик. Кураш кўп бўлди ва пенальтилар сериясигача етиб борганимизда бироз омад ҳам ёрдам берди”, — дея унинг сўзларини fcinter1908.it келтирди.
Энди Италия Суперкубоги финалида “Болонья” “Наполи”га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.