
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрикнинг «Лион»га ижара асосида ўтиши тобора яқинлашмоқда. L'Equipe хабарига кўра, клублар битимнинг барча тафсилотларини келишиб олиш учун яна музокараларни давом эттирмоқда.
19 ёшли футболчи франсуз клубига ўз розилигини бир ой аввалоқ билдирган. Бразилиялик ҳужумчи Паулу Фонсека қўл остидаги жамоада ўзини синаб кўришни истамоқда.
Эндрик жорий мавсумда «Реал» сафида атиги уч марта майдонга тушди. У ижара даврида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан Бразилия терма жамоаси таркибига қайтишни мақсад қилган.
«Лион» Лига 1 турнир жадвалида 16 турдан сўнг 27 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.