Блогер Мэддисон Сафоновнинг шахсий ҳаётига оид даъво билдирди

Блогер Илья Мэддисон ПСЖ ва Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафонов ҳақида кескин фикрлар билдирди. Онлайн эфир давомида у «Фламенго»га қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида берилган зарбалар ҳар қандай дарвозабон учун осон бўлганини айтиб, Сафоновни танқид қилди.
Шунингдек, Мэддисон футболчининг шахсий ҳаётига доир тасдиқланмаган даъволарни ҳам тилга олди. Эслатиб ўтамиз, Сафонов иккинчи бор турмуш қурган.
Суд қарорига кўра, у биринчи турмуш ўртоғига алимент сифатида 60 миллион рублдан ортиқ маблағ тўлаган. Аввалроқ тиббий кўрик футболчининг чап қўлида синиқ борлигини аниқлади.
Сафонов номаълум муддатга сафдан чиқди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг