date

Артета «Арсенал» билан шартномани узайтириш шартларини айтди


Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета жамоа билан янги шартнома имзолаши қайси омилларга боғлиқлигини маълум қилди. Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси «Арсенал» билан 2027-йил 30-июнгача мўлжалланган.

«Менимча, мураббий эртага ҳам жамоада қолиш ҳуқуқини ўзи ишлаб топиши керак. Бу унинг вазиятларга қандай муносабат билдириши, кийиниш хонасида ўзини қандай тутиши, жамоага қандай сигнал бериши ва футболчилар уни қай даражада қўллаб-қувватлашига боғлиқ», — дея Артета сўзларини келтиради ESPN.

Артета қўллаб-қувватлашни энг муҳим омил сифатида тилга олди ва бу борада, аввало, футболчиларнинг ишончи ва ёрдамини назарда тутаётганини таъкидлади. АПЛнинг 16-туридан сўнг «Арсенал» Артета бошчилигида 36 очко билан турнир жадвалида пешқадам.

Лондон клуби «Манчестер Сити»ни 2 очкога, «Астон Вилла»ни эса 3 очкога ортда қолдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета «Арсенал» билан шартномани узайтириш шартларини айтди