
Bloomberg ахборот агентлиги манбаларига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди (UzNIF) 2026 йилнинг биринчи чорагида IPO ўтказишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Навоий кон-металлургия комбинати (НГМК)нинг IPOга тайёргарлиги секинлашган.
Bloomberg манбалари НГМК Лондондаги биржада ўз акцияларини 2025 йил охиригача жойлаштириши қийин бўлиши мумкинлигини билдирди. Bloomberg маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати НГМКнинг IPOга чиқиши давлат бюджетига бераётган катта дивидендларнинг қисқаришига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.
"Мирзиёев IPOни амалга ошириш вақти ҳамда заруриятига оид якуний қарорни қабул қилиши керак, аммо ҳозирча бу борада ўз позициясини маълум қилмаган", — деб ёзади агентлик. НГМК матбуот хизмати IPOнинг аниқ саналари бўйича изоҳ бермаслигини маълум қилган.
UzAssets инвестиция компанияси эса НГМК IPOга тайёргарлик кўраётганини тасдиқлаган, бироқ муддатлар ҳақида батафсил маълумот бермаган. Бундан ташқари, 2028 йилгача Навоийуран, Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports компаниялари акцияларини ҳам биржага чиқариш режалаштирилган.
IPO жараёнида Franklin Templeton Asset Management компанияси ёрдам кўрсатади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.